ЯШАСУН ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ!
Туркистон мусулмонларининг тўртинчи фавқулодда қурултойи Туркистон ўлкасида бўлған халқларнинг хоҳишлари бўйича Русия инқилоби тарафидан берилган асосларга биноан Фидирация асосига қурулған Русия Жумҳурияти ила биргаликда қолғани ҳолда Туркистонни ерлик мухторияти, яъни "территорриальный автономиялик" эълон қиладур.
Бу мухториятнинг не суратда вужудга қўйилмоғини яқин орада йиғиладурғон Умумтуркистон халқининг "Учредительний Собрания"си ("Туркистон Мажлиси Муассасаси")га топширадур.
Шунинг ила баробар Туркистон ўлкасида ақаллият ташкил қилған миллатларнинг ҳуқуқларининг ҳар жиҳатидан сақланилмоғини ҳам тантанали суратда баён этадур!
«Шаҳри Ҳўқанд»
Ҳижрий 1336 сана 25 Сафари охир / Милодий 1917 йил 27 ноябрь