АРСЛОНОВ ЗАРИФЖОН ЗОКИРЖОН ЎҒЛИ
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими
Арслонов Зарифжон Зокиржон ўғли 1991 йил 1 декабрда Фарғона вилоятида туғилган. 2018 йил Фарғона давлат университети бакалавриати, 2020 йил Ўзбекистон халқаро ислом академиясини магистратура босқичини. 2021 йил ушбу олийгоҳни стажёр-тадқиқотчиликни тамомлаган. Тарихчи-исломшунос.
Арслонов Зарифжон Зокиржон ўғли 2022 йилдан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Алихонтўра Соғуний илмий меросининг ислом илмлар ривожидаги ўрни» мавзусидаги илмий изланишлар олиб бормоқда.
У 2016-2017 йилларда Фарғона туманидаги 14-умумтаълим мактабида тарих фани ўқитувчиси, 2019-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси "Замонавий ахборот коммуникацияси технологиялари кафедраси лаборанти, 2019-2020 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистратура бўлими услубчиси, 2020-2021 йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси стажёр-тадқиқотчиси, 2020- йилдан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази нашрлар бўлими бош ва етакчи илмий ходими сифатида ўриндошлик асосида фаолият олиб бормоқда, 2022 йилдан Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч докторанти ҳисобланади.
Зарифжон Арслонов 30 дан зиёд илмий мақола ва рисолалар муаллифи ҳисобланади.
Tel: +998999915454
E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.