Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

МАХКАМОВ АНВАРЖОН АБДУЖАББОРОВИЧ

«Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари» кафедраси доценти

 

Махкамов Анваржон Абдужабборович 1982 йил 24 августда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. 2003 йил Наманган давлат университетини бакалавриати, 2005 йил Наманган давлат университетини магистратура босқичини тамомлаган. 2005-2009 йй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Информатика институти стажёр тадқиқотчи, кичик илмий ходими, 2009-2011 йй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Математика ва информацион технологиялар институти аспиранти. 2012-2017 йй. Тошкент ахборот технологиялари университети хузуридаги Дастурий маҳсулотлар ва аппарат-дастурий мажмуалар яратиш маркази кичик илмий ходими, 2017-2018 йй. Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети хузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази кичик илмий ходими, 2018-2022 йй. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази «Аниқ ва табиий фанлар методикаси» кафедраси мудири, 2020 йилнинг 15 февралидан директор вазифасини бажарувчи, 2022 й. 11 февралдан – 2023 й. 4 сентябргача Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари» кафедраси доцент вазифасини бажарувчи, 2023 й. 4 сентябрдан — ҳ.в. Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда. 2018 йил Қулоқ чаноғи тасвирлари таҳлили асосида шахсни таниб олиш алгоритмлари мавзусида илмий ишини мувофаққиятли ҳимоя қилган.

Махкамов Анваржон Абдужабборович 70 дан зиёд илмий мақола ва рисолалар муаллифи ҳисобланади.

 

Tel:+998974428104
E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.