Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

ТОШПЎЛАТБEК НОРБЎТАБEКОВ

Тошпўлатбек Норбўтабеков — сиёсат ва жамоат арбоби. Туркистондаги миллий коммунистл арнинг таниқли намояндаси.

Тошкент шаҳрида уламо оиласида туғилган. Мадраса таълимини олгач, аввал рус-тузем мактабларида, сунгра Россия марказидаги олий ўқув юртида ўқиган. У Тошкентдаги тараққийпарварлар ҳаракатида фаол қатнашган. Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Бутунтуркистон мусулмонларининг фавқулодса ИВ қурултойида у Туркистон Миллий Мажлиси аъзолигига сайланган.

Туркистон Мухторияти ҳукумати тугатилгач, Т.Норбўтабеков совет ҳокимияти қдораларқда турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 1920 йил 1-8 сентябрда Боку шаҳрида ўтказилган Шарқ халқлари қурултойида Турор Рисқулов, Мунаввар Қори, Чўппон, Салимхон Тиллахонов, Ражаб Муҳамедов, Кудратилла Юнусий, Обиджон Маҳмудов, Тўракул Жонузоқов, Зайнидсин Қори Насридсинов, Хржи Сафо Жўрабоев сингари туркистонлик миллат фидойилари қаторида Тошпўлатбек Норбўтабеков ҳам фаол қатнашган.

Т.Норбўтабеков қурултойда сермазмун нутқ сўзлайди. У совет ҳокимиятининг мустамлакачилик сиёсатини ўз нутқида қуйидагича фош қилди: “Биз озодлик, тинчлик ва биродарлик шиорлари фақат қоғозда эмас, балки ҳаётда ҳам амалга ошишини талаб қиламиз... Мусулмон дунёсининг бошқа қисмларида Туркистонда бўлган ҳодисалар қайтарилмаслиги учун мен ўзимизнингҳокимиятни огоҳлантириб қўймоқчиман. Биз уч йил ичида сшиб борган сиёсатни, ундаги хатсшикларни биламиз ва шундай деймиз: «Ўз ичларингиздаги аксилинқилобчиларни йўқ қилинг, миллий келишмовчилик уруғини сочаётган келгинди унсурларни йўқ қилинг, коммунизм ниқоби остида ишлаётган замонавий мустамлакачиларни йўқ қилинг»[1].

Т.Норбўтабеков бутун умри давомида совет режими томонидан таъқиб ва тазйиқ остида яшашга мажбур бўлди. У оммавий қатағонлар авж олган ХХ аср 30 йиллари ўрталарида Ўзбекистон ССР НКВД томонидан қамоққа олиниб, отиб ташланди.

Т.Норбўтабеков ҳақидаги тергов маълумотлари ҳозиргача Ўзбекистонда тадқиқотчилар ихтиёрига берилмаган. Шунинг учун унинг ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка маълум эмас.

 

[1]  Первый съезд народов Востока. Баку. 1-8 сентября 1920 г. Стенографический отчет. — Петроград: Изд. Коминтерна, 1920. — С. 87-89.