Садриддинхон муфтий, Садриддинхон Шарифхўжаев (1878, Тошкент — 1946, Қандаҳор) — Туркистон мустақиллиги учун курашган йирик давлат ва жамоат арбоби, машҳур уламолардан. Туркистон Миллий мажлиси аъзоси.
Тошкент шаҳрида Шарифхўжа Қози хонадонида туғилган. Унинг отаси ХХ аср иккинчи ярмида Тошкентнинг кўзга кўринган дин пешволаридан бўлган. Садридсинхон дастлаб Тошкентдаги рус-тузем масгабида ўқиган. У ёишигида мукаммал диний тарбия сшган. Бухородаги машҳур Мир Араб мадрасасини тугатган. Муфтий унвони билан Тошкент эски шаҳаридаги қозихонада ишлаган ҳамда Кўкалдош мадрасасида мударрислик ҳам қилган.
Садридсинхон муфтий 1917 йили Туркистондаги ижтимоий- сиёсий жараёнларда фоал қатнашган. «Шўрои Исломия» жамиятининг раҳбарларидан бири бўлган. Тошкентда «Турк Адами Марказият (Федералистлар) фирқаси» (1917 йил июль) нинг ташкил топишқда, ушбу фирқа дастури ва низомини тайёрлашда фаол иштирок этган. 1917 йил августда «Фуқаҳо» жамиятини тузиб, унга раислик қилган[1].
Туркистон Мухторияти хукумати ташкил қилингач, Туркистон Миллий Мажлиси аъзсшигига сайланган. Айрим маълумотларга қараганда, Садриддинхон Шарифхўжаев минтақа тарихидаги дастлабки демократик ҳукуматнинг парламенти — Миллий Мажлис фаолиятига 1917 йил декабрдан раҳбарлик қилган.
Мухторият ҳукумати ағдарилгач ҳамда минтақада совет тузуми қарор топгач, у яширин ишлашга ўтади. Мунаввар Қори билан биргаликда Тошкентда «Иттиҳод ва тараққий» (1917— 1919) ва «Миллий иттиҳод» (1919-1925) ташкилотларини тузади. 1918 йилда чекистлар томонидан қамоққа олингач, дастлаб амнистия туфайли қамокдан чиқарилган. 1921 йили иккинчи марта қамоққа олинганда соқчининг кўзини шамғалат қилиб, қамоқхонадан дўстлари ёрдамида қочади. Бухорода 1921 йил августда Аҳмад Заки Валидий раҳбарлигида ташкил қилинган «Туркистон Миллий Бирлиги» ташкилотининг Тошкент қўмитаси раиси (1921 йилдан). Айни пайтда 1921 йил март ойигача Туркистон АССРдаги турли совет суд идораларида ҳам ишлаган. Бокуда 1920 йил сентябрда бўлиб ўтган Шарқхалқлари курултойида Туркистон делегацияси аъзолари қаторида қатнашган[2].
«Туркистон Миллий Бирлиги» ташкилотининг қарорига кўра Фарғона водийсидаги қўрбошилар орасига юборилган Садриддинхон Махсум Ашт туманидаги Раҳмонкул қўрбоши гуруҳининг сиёсий раҳнамоси сифатида кўзғолончилар ўртасида мустақилликка ишонч руҳини кўтарган, қўрбошиларни Туркистондаги мавжуд сиёсий аҳвол билан таништирган[3]. Хуллас, у Фарғона водийси қўрбошилари ўртасида жуда катта ғоявий ва сиёсий ишларни сшиб борган.
Садридсинхон 1923 йил июль ойида Туркиядан Бухоро ҳудудига келган Салим Пошо билан биргаликда Афғонистонга муҳожир бўлиб жўнаб кетишга мажбур бўлади. Совет ҳокимияти томонидан Афғонистонга юборилган турли жосуслар С.Шарифхўжаев фаолияти ҳақида доимий равишда маълумотлар етказиб туришган. Садридсинхоннинг котиби асли жиззахлик совет чекисти Бахром Иброҳимов (у ўзига Маҳмуд Ойқорли деб ном кўйиб алган эди) бўлиб, пировардидау 1946 йилда Қандаҳор шаҳрида С.Шарифхўжаевни заҳарлаб ўлдиради.
Б.Иброҳимов кейинчалик Тошкентга қайтиб келиб, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида ишлайди. У ва хотини Тошкентдаги Чиғатой қабристонида дафн қилинган.
[1] [Ражабов К-] Садриддинхон муфтий // Тошкент. Энциклопедия. — Тошкент: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2009. — Б. 467.
[2] Ражабов Қ.К. Туркистон минтақасида совет режимига қарши қуролли ҳаракат (1918-1924 й.). Тарих фанлари доктори... диссертацияси кўлёзмаси. — Тошкент, 2005. — Б. 238.
м Фарғона вилояти давлат архиви, 435-фонд, 1-рўйхат, 209-иш, 2-варақнинг орқаси.