Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

ҚЎНҒИРХЎЖА ҲОЖИНОВ

Қўнурхўжа Ҳожиков (1886-1938) — маърифатпарвар ва жамоат арбоби. 1886 йили Туркистон генерал-губернаторлигининг Сирдарё вилояти Перовск уездида уламо оиласида туғилган. Унинг аждодлари хўжалардан бўлган.

Тошкентдаги Туркисгон ўқитувчилар семинариясини тугатган. Баъзи фикрларга қараганда, у Перовск (хрзирги Қизилўрда) ва Андижон шахдрлари хдмда Туркистон шахри яқинидаги Қарноқ қишлоғида рус-тузем масгабларини очган. Қозоқ масгаблари учун биринчи дарслик — «Буквар» (русча) китобини Оренбургдаги Фотиҳ Каримий типографиясида 1912 йили чоп эттирган. Россия империясининг Туркисгон ўлкасидаги мусгамлакачилик сиёсатига кдрши курашган. 1908 йилдан у назорат остида яшаган.

1917 йил 2-5 августда Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон қозоқ-қирғизлари съездида у президиумга сайланган хдмда Сирдарё вилоятидан депутат бўлган. 1917 йил 26 ноябрда Қўқон шахрида очилган Бутунтуркистон мусулмонлари фавкулодда ИВ қурултойида у Кўнғирхўжа Ҳожинов номи остида Туркистон Миллий Мажлиси аъзолигига сайланган. 1918 йил 5-8 январда Туркистон шахрида бўлган Сирдарё вилояти қозоқлари съездида ҳам фаол қатнашган. 1918 йил ноябрда Тошкентда очилган биринчи қирғиз (қозоқ) педагогика курсларида у Перовскдан келиб дарс ўтган. У кейинчалик Тошкентда ташкил қилинган Қирғиз маориф институти (аслида Крзоқ халқ таълими институти) ташкил қилинишида муҳим роль ўйнаган[1].

Туркистон АССР Ер-сув ишлари халқ комиссари ўринбосари сифатида 1921 йилдан бошлаб Еттисув вилоятида ўтказилган ер-сув ислоҳотига раҳбарлик қилган. Кейинчалик у Қозоғистон АССРда маориф соҳасида фаалият кўрсатган.

КДожиков 1938 йилда совет режими томонидан қатағон қилинган.

 

[1] Қаранг: Хакан Аc. Конурходжа Ходжинов — яркий представител Туркестанского жадидизма // Ўзбек миллий давлатчилиги тарихида Туркистон Мухториятининг ўрни ва роли (Республика илмий-амалий анжуман материаллари. 2017 йил 12 октябрь). — Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2017. — Б. 189-193.