Шерали (Серали) Мунайтбасович Лапин (1868-1919) — Туркистондаги жамоат ва сиёсат арбоби. «Шўрои Уламо» ташкилоти раҳбарларидан бири.
Шерали Лапин 1868 йил мартда Сирдарё вилояти Перовск уездида (аввалги Оқмачит, ҳозирги кунда Қизилўрда яқинида) туғилган. Отасининг исми Мунайтбас Лапин, онасиники Бошай бўлган. Перовск шаҳар билим юрти, Тошкентдаги Туркистон ўқитувчилар семинарияси (1889), Санкт-Петербург университети юридик факультетини (1904) тугатган. Туркий тиллар ва рус тилини пухта билган.
Самарқанд вилоят судида 1892 йил 1 февралдан таржимон вазифасида иш бошлаган. 1893 йилдан у Самарқанд вилояти ҳарбий губернаторлигида таржимон бўлиб ишлаган. Туркистон ўлкаси генерал-губернатори ва Туркистон округи қўмондони барон А.Б. Вревскийнинг Бухоро ва Каркига қилган сафарларида таржимонлик қилган. Самарқанд уезди Искандар волостига яғноб тилини ўрганиш учун Самарқанд вилояти ҳарбий губернатори томонидан 1897 йил июнь-июль ойларида командировка қилинган. Кейиичалик Фарғона, Сирдарё, Закаспий вилоятларида ҳам хизмат сафарида бўлган.
1895 йили Самарқандса унинг иккита асари: «Русча-ўзбекча луғат» (4 000 сўз ва ўзбек тилининг қисқача грамматикаси билан) ва «Самарқанд шаҳри тарихий ёдгорликларидаги ёзувларнинг таржимаси» (рус тилида) босилиб чиққан. Лапин Самарқанддаги Гўри Амир, Шоҳизинда мақбаралари, Бибихоним жомеъ масжиди ва мадрасаси, Кўкалдош мадрасаси, Шайбонийлар дахмаси ва бошқа меъморий ёдгорликлардаги ёзувларни илк марта рус тилига таржима қилган. Марказий рус матбуотида туркий халқлар тарихи, дини ва маданияти тўғрисида илмий мақолалар чоп эттирган. Туркистонда жадид мактаблари очиш талаби билан чиққан[1].
Ш.Лапин 1904 йили истеъфога чиққач, хуқуқпгунослик қилган ва сиёсий фаолият билан шуғулланган. У 1908-1910 йилларда Санкг-Петербургда ўзининг хусусий адвокатура идорасини очган. Россиядаги З-Давлат Думаси Мусулмонлар фракциясининг ташкилий бюросида ишлаган. 1910 йилда Туркистон ўлкасига қайтган.
Бутунроссия мусулмонлари ИВ съезди (Петербург, 1914 йил июль) фаол қатнашган. Февраль инқилобидан сўнг сиёсий фаолияти кучайган. 1917 йил мартда Оқмачит шахрида халқ вакиллари Шўроси раиси бўлган. 1917 йил июлда «Шўрои Исломия» жамияти иккига ажралгач, у «Шўрои Уламо» ташкилотининг Тошкент шуъбасини бошқарган (1917-1918). Тошкентда ўтган Туркистон ишчи, солдат ва крестян депутатлари ИИИ ўлка съезди (1917 йил 15-22 ноябрь) ҳамда Кўқонда бўлган Бутунтуркистон мусулмонлари фавқулодда ИВ қурултойи (1917 йил 26-28 ноябрь) қатнашчиси. Курултойда у Туркистон Миллий Мажлиси таркибига киритилган ҳамда парламент раиси лавозимига мўлжалланган бўлса ҳам ўзи буни рад этган.
Шерали Лапин 1917 йил ноябрда Тошкентда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаган рус большевикларига яқинлашди. 1918 йил январдан у совет ҳокимияти ва большевиклар билан ҳамкорликни бошлади. Туркистон Мухторияти қонга ботирилгач, у бу ҳамкорликни тўхтатади. Ш.Лапин Германия бош консули ёрдамида турк фуқаролигини қабул қилиб, Петроградга қайтади ҳамда Псков орқали 1918 йил 20 сентябрда Берлинга келади. Германияда оғир касал бўлиб қолиб, 1918 йил 17 декабрда Эдел институти шифохонасига ётқизилган.
Ш.Лапин 1919 йили Самарқандга қайтади ҳамда тез орада ноаниқ сабабларга кўра вафот этади. У Самарқандсаги Шоҳизинда қабристонида дафн қилинган.
Ш.Лапиннинг қизи: Рабиға (1893-1954) Тошкентда туғилган, у таниқли давлат арбоби Санжарбек Асфандиёров (1889-1938) нинг рафиқаси ҳисобланади.
“ Ражабов Қ., Ҳайдаров М. Лапин Шерали // Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Том С. — Тошкент: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2003. — Б. 227.