Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

ҲИДОЯТБEК ЮРАЛИ АГАЕВ

Ҳидоятбек Юрали Агаев [Ҳидоятбек Юрғули Ағаев] – давлат ва жамоат арбоби[1].

Фарғона водийсида ХИХ аср сўнгги чорагида туғилган. У ўлкада таниқли агроном олим сифатида машҳур эди.

Туркистон Мухторияти ҳукуматида ер ва сув бойликлари вазири лавозимида фаолият кўрсатган. Туркистон Миллий Мажлиси аъзоси сифатида ҳам самарали иш олиб борган.

Қўқон шаҳри 1918 йил февралда большевиклар томонидан ўққа тутилган пайтда Бош вазир Мустафо Чўқай ёнида Ҳидоятбек Юрали Агаев ҳам бўлган[2]. Бироқ Қўқонда большевикларнинг ҳарбий кучларига қарши бўлган жангларнинг бирида у ҳалок бўлади.

Ҳ.Агаевнинг рафиқаси: Жозефина Станиславовна Юргули-Ага (қизлик фамилияси Трушковская) Петербург патриот институтини тугатган[3].

 

[1] Қаранг: Ражабов Қ. Туркистон Мухторияти вазирлари ҳамда миллий мажлис аъзолари ҳаёти ва тақдири. – Тошкент: «Бодомзор Инвест», 2021. – Б. 32-33.

[2] Мустафо Чўқай ўғли. Истиқлол жаллодлари. –Б. 49.

[3] Ражабов Қ. Туркистон Мухторияти вазирлари ҳамда миллий мажлис аъзолари ҳаёти ва тақдири. – Тошкент: «Бодомзор Инвест», 2021. – Б. 33.