Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

УБАЙДУЛЛА ДEРБИСАЛИН

Абдулла Дербисалин — Туркистон АССРдаги миллий коммунистлардан.

1888 йилда Еттисув вилоятида (Қозоғистоннинг ҳозирги Қустанай вилояти Қорабулоқ районида) туғилган.

1917 йили Туркистондаги сиёсий жараёнларда қатнашган. Қозоқ овулларида дастлаб мухториятчилик ғояларини тарғиб этган. Бутунтуркистон мусулмонлари фавқулодда ИВ қурултойида қатнашиб, Туркистон Миллий Мажлиси аъзолигига сайланган.

Мухторият ҳукумати ағдарилгач, совет ҳокимияти томонига ўтган. Турор Рисқулов рахбарлигида 1919 йил март ойида Тошкешда Туркисгон ўлка Мусулмонлар бюроси (Мусбюро) ташкил қилингач, РКП(б) ўлка Мусулмонлар бюросининг Еттисув (Семирече) вилояти раҳбари (1919 йил иккинчи ярми — 1920 йил апрель)[1].

Кейиичалик Жанубий Қозоғистон вилоятининг Ленин районидаги ёғ заводида бухгалтер бўлиб ишлаган. 1941 йил 4 июлда НКВД Ленин райони бўлими томонидан қамоққа олиниб, унга РСФСР Жиноят кодексининг 58-10 моддасидаги айблар қўйилган. 1941 йил 27 сентябрда меҳнат ахлоқ тузатиш лагерига 7 йил муддатга ҳукм қилинган. Қамокдан кдйтмаган.

Абдулла Дербисалин Крзоғистон ССР Олий суди Президиуми томонидан вафотидан сўнг 1989 йил 1 декабрда реабилитация қилинган.

 

[1]  Иностранная военная интервенция и гражданская война в Средней Азии и Казахстане. Документм и материалн. Том ИИ. — Алма-Ата: «Наука», 1964. Сентябрь 1919 г. — декабрь 1920 г. — С. 349,692.