Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) – Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиси. Сиёсат ва жамоат арбоби. Муфтий, драматург, публицист ва ношир.
Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йил 19 январда Самарқанд шаҳрининг Ёмина маҳалласида таваллуд топган. Аҳмад Яссавий авлодидан. Амир Шоҳмурод даврида унинг аждодлари Бухорога таклиф қилинган ва улар Самарқандда қсшиб кетишган. Отаси Султонхўжа Беҳбудий маҳалла масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган, қори ҳам бўлган. Она томондан аждодлари Урганчдан бу ерга келиб қолган эди. Маҳмудхўжа Самарқанд ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олгач, Чашмаиоб волостида қозилик қилаётган тоғаси Муҳаммад Сидсиқ қўл остида ўзининг меҳнат фасшиятини бошлайди. Мирза ва қозилик билан шуғулланади, сўнгра Жомбойда муфтилик қилган.
М.Беҳбудий 1893 йилда уйланиб, 4 нафар ўғил ва 1 нафар қиз кўрган. Унинг Кабут волостида 10 десятина ери бўлган70. Беҳбудий ўзига тўқ ва бадавлат киши эди.
Беҳбудий Макка ва Мадинада муборак Ҳаж сафарида бўлган чоғида Ҳижоз, Миср, Усмонли турк султонлигини кезиб чиққан (1899-1900). У 1914 йили иккинчи марта Ҳаж сафарида бўлди. Одесса, Истанбул, Кудсус, Шом ва бошқа шаҳарларда туриб, ўз саёҳати хотираларини Самарқандда ташкил қилган «Ойина» журнали тахририятига жўнатиб турган. Бу сафарлар Беҳбудий дунёқарашига кучли таъсир қилган.
ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон минтақасида вужудга келган жадидчилик хдракатига Маҳмудхўжа Беҳбудий асос солди. У Самарқандда дастлабки янги усул (жадид) мактаблари очилишига раҳбарлик қилди, бу мактаблар учун турли дарсликлар ёзди. Дастлабки ўзбек драмаси — «Падаркуш»ни 1911 йилдаёзиб.уни Самарқандда илк марта 1914йил 25январда саҳнага қўйдирди. Беҳбудий 1913 йилдан Самарқандда ўзбек ва тожик тилларида «Самарқанд» газетасини чикдрди, ўзбекча «Ойина» журналига асос солди.
Бехбудий Россия империясқса яшовчи мусулмонлар ва туркий халқлар манфаати учун изчил курашди. Нижний Новгородса 1906 йили ўтказилган Россия мусулмонлари съездида қатнашди. Февраль инқилобидан сўнг Туркистонда бошланган мухториятчилик қаракатининг пешкдсам раҳбарларқсан бирига айланди. 1917 йили ўтказилган Бутунтуркистон мусулмонларининг барча қурултойларида фаол қатнашди. Уламсшар билан қаттиқ баҳсга киришиб, жадид тараққийпарварлари манфаатини ҳимоя қилди.
1917 йили Самарқандса Фитрат ва бошқалар билан биргаликда «Ҳуррият» газетасига асос солди. «Ҳақ олинур, берилмас» («Хуррият» газетаси, 1917 йил 13 июль) маҳоласида мустақилликни фақат курол олиб кўлга киритиш мумкинлигини таъкидлади.
Кўқон шаҳрида 1917 йил ноябрд а бўл иб ўтган Бутунтуркистон мусулмонларининг фавқулодда ИВ курултойида фаол қатнашди. Курултойда у Туркистон Миллий Мажлиси аъзоси қилиб сайланди, бироқ ҳукумат таркибига киритилмади. Беҳбудий «Туркистон Мухторияти» номли мақсша ёзиб, уни «Ҳуррият» газетасида 1917 йил 19 ва 22 декабрда эълон қилдирди[1].
У «Қозоқ қариндошларимизға очиқ хат» («Хуррият» газетаси, 1918 -йил 26 январь) номли мақоласида турли ихтилофлар қилаётган қозоқ биродарларимизни бирликка чақиради. Бироқ Беҳбудийнинг бундай кескин, аммо адолатли эътирозлари 1917-1918 йиллардаги инқилобий тўс-тўполонлар жараёнида инобатга сшинмади.
Беҳбудийнинг ўзи ҳам 1918 йил баҳоридан бошлаб совет ҳокимияти билан ҳамкорлик қила бошлади. У 1918-1919 йилларда Самарқанд шаҳар маориф халқ комиссари вазифасида ишлади, очарчиликка қарши кураш комитетида фаолият кўрсатди. 1919- йил 25 мартда учинчи марта Ҳаж сафарига бориш баҳонаси бил ан Тошкент ва Самарқанддан йўл га чиққан Беҳбудий ҳамда шериклари Муҳаммадқул ва Мардонқул Бухоро амирлиги худудида, яъни Шаҳрисабзда кўлга олиниб, кейинчалик Қарши шаҳрида махфий равишда ўлдирилди. Беҳбудийнинг ҳақиқий қотиллари ким бўлганлиги (Бухоро амири ёки Туркистондаги совет ҳокимияти раҳбарлари) ҳозиргача ойдинлаштирилмаган...
Тошкентда 1997 ва 1999 йилларда Беҳбудийнинг бир жилдик, 2018 йилда икки жилдлик «Танланган асарлар» китоби босилиб чиққан.
Миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшгани учун Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунаввар Қори Абдурашидхонов вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди (2020 йил 30 сентябрь).
[1] Қаранг: Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. Икки жилдлик. И жилд. Сўзбоши муаллифи ва нашрга тайёрловчи: Сирожиддин Аҳмад. — Тошкент: «Академнашр», 2018. — Б. 493-497.