Камол Қози (1885-?) — Туркистондаги таниқли уламо. Тошкентда тузилган Туркистон мусулмонларининг «Маҳкамаи шаръиа» идораси раиси.
Камолиддин Рақмонберди ўғли 1885 йили Тошкентда уламо оиласида туғилган. Бошқа бир архив ҳужжатларида у қўқонлик руҳоний деб бир неча марта тилга олинади[1]. Тошкент ва Қўқонда унинг нуфузи баланд бўлган. У йирик уламо сифатида Қўқон ва Тошкентдан ташқари бутун Фарғона водийсида катта шуҳрат қозонган эди.
1917 йил ноябрда Камол Раҳмонбердиев (Камол Қози) Туркистон Миллий Мажлиси аъзсшигига сайланади. Мухторият хукумати тугатилгач, у Кўқондан Тошкентга келади ҳамда тоат- ибодат ва масжидса имомлик билан шуғулланади. Чекистлар томонидан қамоққа сшингунга қадар Тошкент ва Фарғона водийсидаги кўплаб масжидларда хизмат қилган.
Ўзбекистон ССР НКВД томонидан 1936 йил 22 февралда Тошкентда таниқли ўзбек уламолари қаторида Камол Қози [Камолиддин Раҳмонбердиев] ваўл1са мусулмонлари бошқармаси [«Мақкамаи шаръиа»]нинг собиқ раиси Захриддин Аълам [Зуҳриддин Аълам Қосим Хўжаев] ва бошқалар қамоққа олиниб, уларга «аксилинқилобий панисломистик мусулмон руҳрнийлари гуруҳини тузганлик, аҳолини ғазовотга чорлаб, фаол аксилсовет фаолият кўрсатганлик ва антисовет — террористик хужжатларни тарқатганлик» каби сохта айблар қўйилди. Мазкур «Мусулмон руҳонийлари» (Мусдуховенство) иши билан совет режими Ўзбекистонда уламоларга нисбатан оммавий қатағон сиёсатини яна қайтадан бошлади. Ўзбекистон ССР Олий суди махсус коллегиясининг 1936 йил 31 май — 3 июнда бўлган суд мажлисида Заҳриддин Аълам ва Тарпи 8 йил, Абдусаид Шаҳидов 6 йил, Шорасул Зуннунов 4 йил ва Камол Қози 3 йил муддатга меҳнат тузатиш лагерига жазога ҳукм қилинган. Бироқ кейинчалик қамоқдан Тошкентга факдт Ш.Зуннунов қайтиб келади[2]. Камол Қозининг тўлиқ таржимайи ҳоли кейинги тадқиқотларда тикланади, деган умиддаман.
[1] Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати архиви, П-24082, б жилдлик. Том 6.49-варақ.
[2] Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар). Иккита китоб. Биринчи китоб. 1917-1939 йиллар. Масъул муҳаррирлар: Р.Абдуллаев, М.Рахимов, Қ.Ражабов. — Тошкент: «0ъзбекистон», 2019. — Б.468.