Олимхонтўра Шокирхонтўраев — жамоат арбоби. Туркистондаги машҳур уламо, ҳарбий саркарда ва жамоат арбоби Алихонтўра Соғуний (1885, Тўқмоқ — 1976, Тошкент)нинг акаси.
Тўқмоқ шаҳрида ХИХ аср 80 йиллари бошларида уламо Шокирхўжа ҳожи хонадонида туғилган. Бсшалиги ўзбеклар орасида ўтган. Ўзбек халқининг асрлар давомида шаклланган бой маданияти анъаналари асосида тарбияланган. Тўқмоқ ва Боласоғунда яшаган. У Боласоғундан ташқари уйғурлар ва кўчманчи қирғизлар орасида ҳам катта хурматга сазовор бўлган.
1917 йил ноябрда эълон қилинган Туркистон Мухторияти ҳукумати фасшиятида қатнашган. Туркистон Миллий Мажлиси аъзоси. Мухторият хукумати ағдарилгач, Кўқондан чиқиб кетади ва чорвадорлар орасида яшайди.
Алихонтўра Соғунийнинг «Туркистон қайғуси» хотиралар китобида ёзилишича, Кўқон фожиаларидан 2-3 йил кейин у акаси Олимхонтўра такдири билан қизиқиб, Кошғар сафарқсан сўнг ўз яшаш жойи — Боласоғун ва Тўқмокдан Кўқон ва Андижонга келади. Андижондаги Хўтанариқ бўйидаги ота маҳалласида яшовчи поччаси Абдуллаҳожи уйида Алихонтўра ўз акаси Олимхонтўра билан дийдор кўришади[1].
Олимхонтўранинг кейинги такдири тўғрисида маълумотлар топа олмадик.
[1] Алихонтўра Соғуний. Туркистон қайғуси. Биринчи китоб. Кириш сўзи муаплифи ва муҳаррир: Увайсхонтўра Шокиров. — Тошкент: «Шарқ», 2013. — Б. 66-80.