Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

СОБИРЖОН ЮСУПОВ

Собиржон Муҳамедович Юсупов (1881-1931) — Бухоро ва Туркистондаги миллий раҳбар ходимлардан бири, сиёсат ва давлат арбоби.

Бухорода ўзбек ишчиси оиласида 1881 йилда туғилган. У 9 ёшқдан бошлаб пахта тозалаш заводида ишлаган. Болалиги татарлар орасида ўтган. Тошкентдаги хунармандчилик билим юртида 1907-1910 йилларда ўқиб, механик ихтисослигини эгаллаган.

С.Юсупов Тошкентда яшаган пайтида Россиядаги социал-демократик ҳаракатга келиб қўшилган. Россия империясининг Туркистондаги охранкаси таъқибидан қочиб, 1911 йилда Бухорога қайтган. Бухоро амирлигига қарши курашган.

Февраль инқилоби пайтида Тошкентда фасшият кўрсатган.

1917 йил 18-26 октябрда Тошкентда ўтказилган мусулмон хдрбийлари съездида қатнашиб, Марказий Ҳарбий Шўро аъзоси бўлди.

Кўқонда ўтган Бутунтуркистон мусулмонлари фавқулодда ИВ қурултойида Туркистон Миллий Мажлиси таркибига кирган.

1918 йил бошларида у большевиклар партияси аъзоси бўлган. Тошкентда 1918 йил 20 апрель -1 майда бўлган Туркистон ишчи, солдат, крестян, мусулмон ва дехҳон депутатларининг В ўлка съездида 36 кишидан иборат совет ҳокимиятининг дастлабки қонун чиқарувчи органи — Туркистон АССР Марказий Ижроия Комитетига С.Жўрабоев, Ш.Остонбоев, С.Азимбоев қаторида

С.Юсупов ҳам маҳаллий аҳолидан дастлабки вакиллар сифатида аъзо бўлиб киришди[1].

1918 йил ёзида Москвага бориб, Бутунроссия Советлари В съезди ишида қатнашган, большевиклар партияси ва совет давлатининг раҳбарлари В.И. Ленин ва Я.М. Свердлов билан учрашган. Туркистон АССРнинг РСФСРдаги фавқулодда вакили (1918-1919). Бутунроссия МИК ва Туркистон АССР МИК аъзоси. Жануби-Шарқий фронт Сиёсий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари (1919). Туркистон комиссияси да ишл аган. Самарқан д ва Еттисув вилоятларида Алоҳида Фавқулодда комиссия раиси ва ревком раиси лавозимларида ишлаб, совет ҳокимияти ғояларини амалга оширган[2].

Қизил армия таркибида 1920 йил август-сентябрда Бухоро амирлигини тугатиш ва пойтахт Бухоро шаҳрини босиб олишда фаол қатнашган. Файзулла Хўжаевнинг ёзишича, у Бухоро Марказий Ревкоми аъзоси бўлган[3]. БХСР ташкил қилингач, С.Юсупов 1920-1924 йилларда Бутунбухоро Фавқулодда комиссияси раиси, БХСР ҳарбий ишлар нозири, Шаҳрисабз милициясида алоҳида отряд (ЧОН) командири, БХСР милицияси Бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатди. 1924 йил охирида у Москвага чақириб олинди. Сўнгра Тошкентга қайтиб, 1925-1926 йилларда «Қизил Шарқ» тўқимачилик фабрикаси директори бўлди.

1931 йил 12 майда Тошкент шаҳрида 50 ёшида вафот этган. Тарихчи А.Акрамов «Собиржон Юсупов» (Тошкент, 1964) тарихий рисоласини ёзган.

 

[1]  Ражабов Қ., Ҳайдаров М. Туркистон тарихи (1917-1924 й.). — Б. 48.

[2]  Револютсией призваннне. Биографические очерки. — Ташкент: «Узбекистан», 1987. — С. 142-146.

[3]  Файзулла Хўжаев. Бухоро инқилобининг тарихига материаллар. — Тошкент: «Фан», 1997. — Б. 173.