Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

МАҲМУДХЎЖА БEҲБУДИЙ ТУРКИСТОНДАГИ БАНКЛАР ТЎҒРИСИДА

МАҲМУДХЎЖА БEҲБУДИЙ ТУРКИСТОНДАГИ БАНКЛАР ТЎҒРИСИДА

Феруза АМОНОВА, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти докторанти.

Аннотация. Мақолада Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ўз асарларида таклиф қилган иқтисодий қарашлари, банкларнинг аҳамияти ва ундан тўғри фойдаланмасликнинг оқибатлари очиб берилган.

Калит сўзлар: Банк, кредит, мерос, тожир, кўбкари, чанлади, култапўшон, мўйлабгирон, чинни.

Абстраcт. Тҳе артиcле ҳигҳлигҳтс тҳе эcономиc виеwс пропосед бй Маҳмудҳожа Беҳбуди ин ҳис wоркс, ревеалс тҳе импортанcэ оф банкс анд тҳе cонсеқуэнcэс оф тҳеир мисусе.

Кей wордс: Банк, cредит, легаcй, мерчант, кобкари, чанлади, култапошан, мойлабгирон, порcэлаин.

 

Банк кредит-молия муассасаси бўлиб, кредит, ссуда бериш, пул ва турли қимматбаҳо қоғозлар чиқариш, вақтинча бўш пул маблағларни тўплаш вазифасини бажаради.

ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Туркистон ўлкасида ташкил этилган банкларнинг аксарияти хусусий тижорат банклари бўлиб, тадбиркорни молиявий қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этган. Омонат ва кредит илмидан хабардор бўлган мижозлар банк имтиёзларидан фойдалана олган. Афсуски, баъзи маҳаллий тадбиркорлар молиявий ривожланиш даражасидан инқироз босқичига қараб ҳаракатланган. Бу инқирозга фақат банклар эмас тадбиркорларнинг тижорат илмидан бехабар эканлиги, олинган маблағни тўғри сарфлай олмаганлиги ҳам омил бўлган.

Бу даврда Туркистонда ташкил топган банклар фаолияти ва аҳамияти ҳақида турли даврий матбуот материалларида мақолалар эълон қилиб турилган. Жумладан, Туркистон тараққийпарварларининг етакчиси Маҳмудҳўжа Беҳбудий (1875- 1919) Самарқандда нашр этилган «Ойина» журналининг 1914 йилги сонларида эълон қилинган бир қатор мақолаларида банклар фаолиятининг ижобий томонларини тушунтириш билан бирга маҳаллий аҳолининг тижоратдаги синиш сабабларини мисоллар билан келтириб ўтган [1;342-344].

Беҳбудий «Айб бонкада йўқ, бизда. Чунки бошқа миллатлар бонкалар сабаби ила обод бўлур. Давлати ва мулки ортур. Аммо биз, зоҳиран бонкалар сабаби ила барбод ва фақир бўлармиз. Аввалги бор мулкимиз қўлдан кетарки, мунинг асл сабаби бонка эмас, ўзимизни тарбиясизлигимиз ва донишсизлигимизни билмаганимиз, тижорат иши ва аҳли замонадан бехабарлигимиздан, хулоса, жаҳолат ва нодонлигимиздандир. Бонка сабаби ила яҳудий, армани ва бошқалар давлатлик бўлур. Биз бўлса, билакс..», деб таъкидлайди [2; 342].

Маҳмудхўжа Беҳбудий ўзининг «Банк хусусида» мақоласида банклар тўғрисида фикрини давом эттириб, мусулмонларни нима учун бонкадан пул олиб синиш сабабларини мисоллар билан кўрсатиб ўтди. Масалан, унинг ёзишича, “Абдуллабой баззозни ўзидан беш минг сўм сармояси бор. Дўконидан 500 сўмлик молни олти ой ваъда ила насия сотди. Албатта, бу сотилган молға ақлан 50 сўм фойда қўюб эдики, юзда ўн юзасидан бўлур. Энди дўкондаги мол оз эди, яна мол олмоқ учун оқча йўқ. Кантурдан нася олса, аввалда нақдаға нисбатан 7-8 ҳисса қиммат қилиб берур. Масалан,

400 сўмлик молни олти ойға 470 сўм, балки зиёда қилиб берар ҳамда яхши молға ямонни қўшар. Агарда Абдуллабой баззоз бонкаға сотган моли учун олган векселини қўйса, олти ойға бонка 500 сўм нақд бериб, фақат 15 ё 20 сўмгина фойда сахлайдурки, бизни баззозимиз ушбу пулға 4-5 кантурдан чеккасиға чертиб, сийлаб молни арзон нархга олур. Ана бонка ҳикмати ва кераклиги шундан иборатдур ва ҳам шундай ўлчов ила муомала қилинса, ҳар ким бонкадан фойда кўрар. Йўқ, бонка уни учун эмаски, бир пульсиз дўкон ўлтуруб ва бонка пулини нася қилиб, тўй ва зиёфат ва иморат ва шароратға, кўбкари ва азоға сарф қилиб ё бонкадан қарз олиб, ҳаж бориб, дунёға баобрў ва охиратға қарз юклаб кетмоқ учун эмасдур” [3; 202].

Беҳбудий томонидан ёзилган «Оҳ, бонкалар бизни барбод этди» номли мақоласида эса бунинг сабабларини қуйидагича кўрсатади: «Мундан бошқа яна синамоқимизға сабаб тарийқи тижоратни, молни олиш ва сотиш жойини билмаганимиз, пахта ва бошқа ғалла тўғрисинда Амриқо, Африқо ва Оврупа бозор ва зироатларини ҳолидан, бўлган ва бўлмаганидан бехабарлигимиздур. Бизлар тожири замоний эмас..» [4; 343].

Юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, биринчидан, муаллиф ишбилармон аҳоли учун банкдан файдаланиш фойдали, иккинчидан, банкдан тижоратдан хабари бор инсонларгина фойдалана олишини, учинчидан, банкдан фойдаланилганда ҳисоб- китобларни вақтида амалга ошириш кераклигини уқтирмоқда. Тожирларимизни замонавий бўлиши учун ҳукумат томонидан янги ислоҳотлар зарурлигини кўрсатмоқда.

Халқимиз тўй ва байрамларни ҳашаматли ва дабдабали ўтказишда ХХ аср бошида ҳам дунёда «етакчи»лардан бўлган. Бугунги кун ҳам бундан мустасно эмас. Бундай кўп исрофгарчилик шариатимизда ҳам маъқулланмаган. Афсуски бу таъқиқларга қарамай биз буни зўр бериб бажарамиз. Ортидан кўп йўқотишларга ва қийинчиликларга дучор бўламиз. Бунга мисол Беҳбудийнинг «Зўраки бой» мақоласида очиқ кўрсатилган:

«... Зўраки бой жанобларини ÿн минг сўмлик мероси, боғ ва хонаси бор эди. Бу одам агарда боғини яхши ишлатса, мувофиқи шариат ва инсоф тириклик қилса, исрофгарлик этмаса, тўй ва азо деб ўзини барбод этмаса, албатта ортдурарди. Бу одам ўзидек ва ҳатто, ўзидан оз нимарсалик кишиларни кўрарга ўғул тўйига икки- уч минг сўм сарф этар. Ўғлиға хотун олиб берса, яна бир-икки, уч минг cÿм сарф этар. Бир ўлук кўмса беш-олти юз сўм харж этар. Ҳатто, олти ойлик боласини сочини олганда ва ё олти кунлик боласини бешикға боғлаганда бир-икки юз сўм сарф этар. Фотиҳа, чарлар, ... култапўшон, мўйлабгирон... ва бошқаларни нари қўйдук, хулоса, бечора ўн минг cÿмлик мулкдор қарайдурки, иш бўлмайдур. Ўғул ва қизлар катта бÿлйб турубдур. Тўй лозим, хатна, никоҳ, унинг орқасидан кети узулмас бир сурук маърака ва қоидалар лозим. Кўбдан чиқиб бўлмайдур. Бечора одам ўйлавға тушар. Тўй қилмоқ учун бир-икки таноб боғдан ва ердан сотса кўзи қиймайдур. Тўй қилмаса, бўлмайдур. Ноилож ўйлаб-ўйлаб, дўкондорлик, яъни баззозлик ва чойфурушлик ва ё бошқасини қилмоқ бўлуб дўкон очар. Бонкалардан кредит очар. Ўн минг сўмлик меросий мулки бор экан, беш бонкадан уч минг сўмдан 15 минг қарз олур. Чой, қизил мол, газвор, чиннивор, ... хуллас, ҳар нав кантур ва фермалардан ҳам бир-икки йилға етмасдан бир ўн беш минг сўм урар. Бир вақт кўрарсан, 30 минг сўм ишлатгучи қиб-қизил бир катта бой ўзини муфт деҳқонлиги ила рўзғор қилур экан, бир минг сўмни бутун умрига санамаган 30 минг сўмлик мол ичинда кўмганини кўриб бизни деҳқонбойни аввалги торгина ақли ҳам учди-кетди...» [5; 272].

Беҳбудий ўз фикрини яна давом эттириб, мақолани қуйидагича якунлайди: «Бир вақт эшитилур, зўраки бой бошқага пул еткуролмайдурлар. Имонсиз сарроф ҳам тақа-тақ шилдирни билиб, пул бермайдур. Бир неча вақт сўнгра яна эшитилурки, векселлар бекор бўлди. Ўн минг сўмлик мулк ила дўкондаги беш-олти минг сўмлик мол ҳибсға олинди. Ҳисоб қилиб кўрулса, билинурки, 30 минг сўм қарз майдонда. Отадан қолган мулк ила тўрт-беш минг сўмлик ароба-ғалтак оту тек дўкон мол энди нима бўлур дерсиз? Олти ой — бир йилғача аввалги мулклар судға сотилиб, бечора зўраки бой аҳлу аёли ила дарбадар қолур» [6; 165].

Хулоса қилиб айтганда, инсон мол-дунёга меъёрдан ортиқ берилмаслиги, нафсини тия билиш, атрофда бўлаётган ҳодисалардан сабоқ чиқаришни билиши лозим. Ҳар бир давлатда банклар бўлиши керак. Чунки ижтимоий турмушни яхшилашда, иқтисодиётда қисман таъсир кўрсатадирғон омилдир. Ундан тўғри фойдаланиш ва шарти-амалини бажариш кифоя.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳам мамлакатни обод қилиш, тараққиётга эришишда илм-маърифатнинг роли қанчалик юксак бўлса, савдо-тижоратни йўлга қўйишда банк аҳамияти ҳам шу қадар катталигини уқтиради. Унинг банклар фаолиятини ривожлантиришга қаратилган мулоҳазалари ва илгари сурган фикрлари иқтисодиётни ривожланишида банклар фаолиятининг ўрни ва аҳамияти катта эканлигини англатган.

 

МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  1. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Оҳ, бонкалар бизни барбод этди! // “Ойина” (Самарқанд). №19.1914 йил 3 январь. -Б.№ 342-344.
  2. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Оҳ, бонкалар бизни барбод этди! // “Ойина”. № 19.1914 йил 3 январь. – Б.№342.
  3. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Банк хусусида // “Ойина”. № 21.1914 йил 9 март. -Б.№202.
  4. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Оҳ, бонкалар бизни барбод этди! // “Ойина”. № 19. 1914 йил 3 январь. -Б.№ 343.
  5. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Зўраки бой // “Ойина”. № 1914 йил 2 август. – Б.№272.
  6. Маҳмудхўжа Беҳбудий. Зўраки бой // “Ойина”. № 1914 йил 2 август. – Б.№272.