Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

МАРҒИЛОН ТАРАҚҚИЙПАРВАРЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАРҒИЛОН ТАРАҚҚИЙПАРВАРЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ

Нодиржон АБДУЛАҲАТОВ, тарих фанлари доктори, Фарғона вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш марказининг профессори.

Аннотация. Ушбу мақолада Туркистон Мухториятининг фаоллари марғилонлик Холмуҳаммад Охундий ва Хожа Марғилонийнинг маърифатпарвалик фаолияти тўғрисида сўз юритилади.

Калит сўзлар: маърифатпарвар, зиёли, босмахона, мактаб, қадрият, қўлёзма, маданият, маориф, жараён, манфаат.

 

Абстраcт. Тҳис артиcле десcрибес тҳе эдуcатионал аcтивитиес оф тҳе аcтивистс оф тҳе Туркестан аутономй Кҳалмуҳаммад Окҳунди анд Кҳожа Маргилани фром Маргилан.

Кей wордс: энлигҳтенед, интеллеcтуал, тйпограпҳй, счоол, валуэ, манусcрипт, cултуре, эдуcатион, проcэсс, интерест.

 

ХИХ аср иккинчи ярмига келиб, Туркистон жамияти жуда катта сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни бошидан кечирди. Бу жараёнлар, аввало, Туркистоннинг, хусусан, Қўқон хонлигининг босиб олиниши ва Фарғона вилоятининг чор империяси таркибига киритилиши, янги сиёсий бошқарув тизимининг жорий этилиши, минтақа жамияти учун янги ҳисобланган капиталистик муносабатларнинг кириб келиши ва иқтисодий муносабатлардаги ўзгаришлар каби омиллар билан изоҳланади. Бу ҳудудда буюк давлатлар манфаатлари билан маданиятлар, қадриятлар ҳам бир- бирига юзма-юз келди. Кўп ҳолларда бу тўқнашувлар табиий, тадрижий бўлмай, ҳарбий куч ишлатиш орқали амалга оширилди [1;22].

Бундай ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазият, энг аввало, ўлкадаги аҳоли қатламларининг ҳолати, таркиби ва ҳаётига таъсир этмай қолмади. ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошига келиб бутун Туркистон, шунингдек, Фарғона вилоятининг Қўқон, Фарғона, Андижон, Наманган ва Марғилон шаҳарларида аҳолининг ижтимоий табақаланиш доираси кенгайиб борди. Бу, энг аввало, қуйидаги омиллар билан боғлиқ эди:

  • янги сиёсий бошқарув тизимининг ташкил топиши;
  • кўчириб келтирилган рус аҳолиси ҳисобига аҳоли ижтимоий таркибининг кенгайиб бориши;
  • ўлкада иқтисодий муносабатларнинг янги босқичга кўтарилиши ва трансформацияси;
  • темир йўлларнинг қурилиши, фабрика-заводларнинг ишга туширилиши;
  • таълим, маориф ва матбуот соҳасидаги туб ўзгаришлар, фан, маданият ва санъатнинг ривожланиб бориши шулар жумласидандир [2;22].

Марғилонда водийнинг бошқа шаҳарларидан фарқ қилиб, рус аҳолиси деярли йўқ бўлганлиги туфайли уезд маъмурияти шаҳар ободончилиги ва қурилишига умуман эътибор бермаган. Аммо азалдан савдо, ҳунармандчилик ва маданият маркази бўлиб келган, ушбу соҳаларда катта тарихий тажрибага эга бўлган Марғилон аҳолиси бу даврда ҳам ипакчилик, полизчилик, боғдорчилик, кулолчилик, дўппидўзлик, мисгарлик каби ҳунарларини ва савдо- сотиқ ишларини фаол давом эттирган. Савдо соҳасида эса Марғилон шаҳри вилоят бўйича Қўқондан кейин иккинчи ўринда турарди [3]. Шу сабабдан Абдураҳмон Фаҳмий:

Ки чун пайдо бўлуб, Хўқанди сони, Қолиб бу, бўлди ул хонлар макони [4;533], деб ёзган эди.

Марғилон шаҳрида саноат объектлари ҳам водийнинг бошқа шаҳарларига нисбатан кам эди. Шаҳарда 4 та унча катта бўлмаган пахта тозалаш корхоналари, ипакчилик корхоналари ҳамда Россия- Хитой банки филиали фаолият олиб борган. Фарғона водийсидаги Қўқон, Андижон, Наманган шаҳарларидаги йирик савдо-саноат корхоналари эгаларининг асосий қисмини энг аввало Москва фирмалари вакиллари, улардан кейин эса маҳаллий яҳудийлар ташкил этса, Марғилонда уларнинг кўпчилиги асосан маҳаллий аҳоли вакилларидан иборат эди [5;67].

Подшоҳликнинг тафтишчиси Ф. К. Гирс ўзининг ҳисоботида ёзишича, Янги Марғилондан 12 миль узоқликда жойлашган ва унга умумий алоқаси бўлмаган Эски Марғилон шаҳри ҳар йили 9000 минг рубль бериб, Янги Марғилон шаҳрининг камомадларини тўлаб борган. Бу эса ўз навбатида янги шаҳар аҳолисига нисбатан маҳаллий аҳолини сезиларли даражада норозиликни кучайтириб, икки шаҳар аҳолиси ўртасида муносабатларни зиддиятли тус олишига сабаб бўлган [6;112].

Мана шундай бир ҳолатда Марғилон аҳли ҳам худди Туркистоннинг бошқа қадимий маданият ўчоқлари каби асрлар давомида шаклланиб келган ўз миллий қадриятларини йўқотмади, яъни «Туркистон ўлкасига кириб келган Европа маданияти ютуқлари таъсирида ўз маданиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун ҳаракат қилди. Бу ишни амалга оширишда миллий зиёлиларнинг роли жуда катта бўлди» [7;139].

Марғилон шаҳри Қаландархона даҳасида жойлашган Косагарон мадрасасининг мударриси Домла Охунжон уста Муҳаммадамин ўғли ўз даврини маърифатпарвар зиёлиларидан бири бўлиб, ҳатто Косагарон маҳалласида китоблар чоп этиш учун босмахона ҳам очмоқчи бўлади [8;62]. Бироқ унинг бу хайрли ҳаракатлари чор маъмурлари томонидан қаршиликка учрайди. Ўзбекистон Республикасининг Миллий архивида унинг босмахона очиш тўғрисида Ҳарбий губернаторга ёзган хати ҳам сақланиб қолган [9].

Таъкид жоизки, ўша даврларда Охунжон уста Муҳаммадамин ўғли каби тараққийпарвар зиёлилар имкон қадар Марғилон шаҳридаги санъатсевар аҳолини илм ва маърифатга бўлган катта қизиқишини қониқтириш мақсадида хусусий босмахоналар очишга уринганлар. ХХ аср бошларида шаҳарда маҳаллий аҳоли вакили бўлган Ҳожимуҳаммад Азимжон Марғилоний томонидан очилган хусусий босмахонада адабиёт, шеърият ва динга оид китоблар чоп этилган. Чунончи, босмахонада Фаридиддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» асари, Ҳофиз Шеърозийнинг шеърий тўплами, Ҳорун ар-Рашиднинг таъбирномалари, ўзбек миллий ашулалари учун миллий шеърлар мажмуаси чоп этилган [10;115]. Бундан ташқари Марғилонда 16 та маҳаллий китоб расталари мунтазам ишлаб турган [11;174]. Марғилонда ХХ асрнинг бошларига келиб маърифатпарварлар томонидан янги усулдаги мактаблар ҳам ташкил қилинган. Шундай мактаблардан бирида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳам дарс берган. У Марғилондаги муаллимлик фаолияти давомида «Усули савтия»да муаллимлик курсида ўқитган шогирдлари ҳақидаги маълумотларни ҳам келтириб ўтилган [12;309].

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий қўлида илм олган марғилонлик маърифатпарвар ёшлардан бири Холмуҳаммад Охундий (1892-1938) тўғрисида тарихчи олим Баҳром Ирзаев шундай ёзади: “Мактабдаги 120 чоғли ўқувчи ичида Холмуҳаммад алоҳида ажралиб турарди. У фабрикада ишлаб немис тилини ҳам бинойидек ўзлаштиради. «Вақт», «Юлдуз» журналларидан жадидчилик ҳаракати билан танишади. Устози Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таъсирида ўзининг дастлабки шеърларини ёзиб газеталарга йўллайди.

Холмуҳаммад Охундий 1917 йили Туркистон Мухторияти ҳукуматини жон жаҳди билан қўллаб-қувватлади. У қонга ботирилгач, 1918 йил баҳорида Марғилонда сўл эсерлар партиясига, шу йилнинг ёзига келиб эса компартияга аъзо бўлади. Аввал Фарғона маориф бошқармасида ишлайди, сўнг Тошкентга келади. 1923 йил январь ойида Мунаввар қори Абдурашидхонов ташаббуси билан ташкил этилган «Нашри маориф» жамиятининг муассисларидан бири бўлади. 1920–1925 йиллар давомида Марғилон шаҳар вақф бўлимининг мудири бўлади. 1923 йили ўзининг номидан 50 сўм, вақф ҳисобидан 1000 сўм тўплаб Германияда ўқиётган туркистонлик талабаларга йўллайди.

Холмуҳаммад Охундий «Нашри маориф» жамияти кўмагида Заҳириддин Аълам, Шоҳид Эсон афанди, Абдулла Мусобеков каби кўплаб инсонларнинг бошини бир жойга тўплаб, «Ҳақиқат» журналини чоп этади. Охундий муҳаррирлик қилган мазкур журналдаги мақолалар, айниқса, унинг «Хотин-қизларимизни ўқитишимиз керак» мақоласи ҳали-ҳамон аҳамиятини йўқотган эмас” [13;147].

Ҳамза Ҳакимзоданинг яна бир шогирди Иброҳимхўжа Муҳаммадшоҳхўжа ўғли (1894–1937) ҳам «Хожа» тахаллусида ижод қилиш баробарида Фарғона водийсида шахсий кутубхона ташкил этган. Иброҳимхўжанинг шахсий кутубхонасида Алишер Навоийнинг нодир қўлёзма асарлари сақланган [14;160]. Жумладан, машҳур бошқирд шарқшуноси Заки Валидий Тўғон (1890–1970) 1915 йилда Петроградда чоп этилган «Фарғона вилоятидаги шарқ қўлёзмалари» номли мақоласида ҳам бу ҳақда маълумот бериб ўтади [15;319].

Иброҳимхўжа халқнинг саводхонлигини оширишда ўша йилларда чоп этилган янги дарсликларнинг афзаллигини, янгича усулда ўқитиладиган мактабларни ташкил этилишини қизғин қўллаб-қувватлаган ва мактабларни оталиққа олган. Марғилонлик журналистлар Ўктам Эшонбобоев ва Мутал Қодир қаламига мансуб «Сизни йўқлар замон келди» номли рисолада Марғилон шаҳрининг Кудингар маҳалласидаги «Аҳмадия» дея номланган янги усул мактабини очишда Иброҳимхўжанинг бош-қош бўлганлиги таъкидланади [16;23].

Ўтган асрнинг 20 йилларида юз берган очарчилик даврида Иброҳимхўжанинг ибратли фаолияти билан боғлиқ эсдаликлар халқнинг хотирасида муҳрланиб қолган. Маълумотларга кўра, айнан унинг иштирокида олиб борилган тадбирлар туфайли юзлаб инсонлар ҳаёти сақлаб қолинган. Иброҳимхўжа ва унинг маслакдошлари томонидан Иброҳимхўжанинг отаси Муҳаммадшоҳхўжа (1862–1913) дан мерос қолган пахта заводи ҳудудида очларга бир кунда уч маҳалдан егулик тарқатиб турилган. Бу ҳақда «Улуғ Туркистон» газетасининг 1918 йилнинг 8 июнь сонида чоп этилган қуйидаги хабарда ҳам таъкидлаб ўтилган: «Эркак, хотун, болаларни Қаландархона даҳасидаги Муҳаммадшоҳ хўжанинг пахта заводида ўрнашдилар. Ҳозиринда оларға ҳар кун уч мартаба таом берилуб, янги либослар киюндируб, бир хотун дўхтир қарамоғинда ҳифзи сиҳҳатка мувофиқ тарбия этилмакда. Ишларининг баъзи бир камчиликли тарафларида йўқ тугил. Шулайда оз фурсатда тузалув кетувида умид этиладур» [17;102].

Хулоса қилиб айтганда, Марғилон тараққийпарварлари бутун Туркистонда бўлгани каби Чор Россияси ва даҳрийлик сиёсатига қурилган шўролар ҳукуматини давлат тепасига келган ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий парокандалик ҳукм сурган тарихий ўзгаришлар даврини бошларидан кечирдилар. Шундай бўлсада, мавжуд парокандаликлар Марғилон зиёлиларининг маърифатпарварлик фаолиятини тўхтатиб қола олмади. Улар умрларини охирига қадар миллий ўзликни сақлаш ва миллат хизматига бағишлаб, зиммаларидаги улкан масъулиятни мукаммал адо этишга интилиб келдилар.

 

МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  1. Исабоева Г. ХИХ асрда Қўқон хонлигида маданий ҳаёт. Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация автореферати. – Т., 2010.
  2. Нормуродова Г. Самарқанд вилояти аҳолиси ижтимоий қатламлари ва уларнинг жамиятдаги ўрни (ХИХ аср иккинчи ярми — ХХ аср бошлари) // «Ўзбекистон тарихи». –Т., 2010. №2.
  3. ЎзР МА Ф. И-1, 1-рўйхат, 188 йиғма жилд.
  4. Туркистонда очарчилик, қаҳатчилик, ют / Тўплаб, нашрга тайёрловчи Хондамир Қодирий. – Т.: Янги аср авлоди, 2021.
  5. Статистический обзор Ферганской области за 1905 год. г.Скобелев, 1908.
  6. Отчет о состоянии Туркестанского края, составленный сенатором тайным советником Гирсом, командированным для ревизий края по высочайшему повелению. В двух частях, ч. 1, Администрация. Управление краем; ч. 2, Суд. Финансы, СПб, 1888.
  7. Исмоилова Ж. ХИХ асрнинг иккинчи ярми ХХ аср бошларида Тошкентнинг «Янги шаҳар» қисми тарихи. – Т.: «Фан ва технология» нашриёти, 2004.
  8. Абдулаҳатов Н. Хожа Марғилоний. – Т.: АБУ МАТБУОТ- КОНСАЛТ, 2017.
  9. ЎзР МДА, И-19-ф. Фарғона вилоят бошқармаси. 1-р, 13282-иш.
  10. Зияева Д.Ҳ. Мустамлака ва Совет даврида Марғилон шаҳри

// Марғилон шаҳрининг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрни. Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейига бағишланган халқаро илмий конференция материаллари. Тошкент-Марғилон Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Фан» нашриёти, 2007.

 

  1. Статистический обзор Ферганской области за 1910 год; г. Скобелев, 1912.
  2. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий архивининг каталоги. Биринчи том. – Т.: Фан, 1990.
  3. Ирзаев Б. Қўқон тарихидан лавҳалар. –Т: Академнашр,
  4. Абдулаҳатов Н. Хожа Марғиноний кутубхонасида темурийлар даврига доир қўлёзмалар // «Амир Темур — буюк давлат арбоби» мавзусидаги Республика илмий – амалий конфренция материаллари. – Ф.: «Фарғона», 2016.
  5. Валидов З. А. Восточныя рукописи въ Ферганской области // Записки Восточного отделения императорскаго русскаго археологического общества. Том двадцать второй 1913-1914. Петроградъ. 1915.
  6. Ўктам Эшонбобо., Мутал Қодир. Сизни йўқлар замон келди. – Ф.: Фарғона, 2007.
  7. Абдураҳмон Фаҳмий. Девон. 534-535 варақ. Ушбу қўлёзма ҳозирда Фаҳмийнинг набираси Тошкент шаҳри Сергели тумани «Маданият» маҳалласида истиқомат қилаётган 1942 йилда туғилган Аҳмаджон Абдураҳмонов хонадонида сақланмоқда.