Ёқутхон ХОНҚУЛОВА, Фарғона шаҳар 16-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.
Аннотация. Ушбу мақола ХИХ аср охири – ХХ аср бошида Туркистон жадид маърифатпарварларининг хотин-қизлар масаласида қарашлари, хусусан, жамият ҳаётида хотин-қизлар ўрни ва роли, уларнинг саводхонлик даражаси, бу борада жадидларнинг олиб борган саъйи- ҳаракатлари, хотин-қизларни билимли қилиш, янги усул мактабларига уларни жалб этиш каби қарашлари таҳлил этилган.
Калит сўзлар: Отинойилар, жадид мактаблари, Садриддин Айний, Фитрат, Беҳбудий, тарбия.
Абстраcт. Тҳис артиcле ис абоут тҳе виеwс оф Туркестан интеллеcтуалс оф тҳе лате 19тҳ анд эарлй 20тҳ cэнтуриес он тҳе иссуэ оф wомен, ин партиcулар тҳе плаcэ анд роле оф wомен ин соcиетй, тҳеир левел оф литераcй, тҳе эффортс маде бй тҳе модернс ин тҳис регард, эдуcатинг wомен, сендинг тҳем то неw метҳод счоолс. виеwс суч ас аттраcтион аре аналйзед.
Кей wордс: Фемале теачерс, модерн счоолс, Садриддин Айний, Фитрат, Беҳбуди, эдуcатион.
Ҳозирги кунда юртимизда хотин-қизларнинг ўрни, уларнинг жамият ҳаётида нуфузини ҳар томонлама ошириш, уларнинг таълим олиши, уларни иш билан таъминлаш, уларнинг мавқеини ошириш масаласида самарали ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ўз нутқларида хотин-қизлар масаласига тўхталар экан, шундай фикрларни билдирадилар: «Оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, аёлларнинг турмуш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, иш билан таъминлаш, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш учун ҳар томонлама имконият яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий- сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича давлат сиёсатини давом эттиришни биз ўзимизнинг энг муҳим вазифамиз деб биламиз» [1, 12]. Бу фикрлар хотин-қизлар нуфузини, мавқеини ҳар томонлама тиклаш долзарб аҳамият касб этишини кўрсатади. Бундан қарийб бир аср муқаддам Туркистон ўлкасида тараққийпарвар жадидлар жамият ҳаётида кўплаб масалалар сингари хотин-қизларнинг жамиятда нуфузини кўтариш, уларнинг таълим олиши, ҳуқуқлари, умуман жамиятда хотин-қизларга нисбатан қараш ва муносабатни ўзгартириш, аввало уларни билимли қилиб тарбиялаш масаласида олдинги қаторда туриб, бу қарашларни амалга ошишига сабабчи бўлдилар. Демак, ҳозирги даврда хотин- қизларнинг жамият ҳаётида ўрни масаласи қандай муҳим аҳамият касб этса, ХИХ аср охири – ХХ аср бошида ҳам ўз долзарблиги билан ажралиб турган. Мазкур вазиятни ўрганиш, таҳлил қилиш, жадидларимиз қарашларини илмий муомалага киритиш бугунги кунда ҳам долзарб вазифалардандир.
ХИХ аср охири – ХХ аср бошида ўлкадаги маънавий ҳаётга назар ташлайдиган бўлсак, ХИХ аср охири – ХХ аср бошида оммалашган отинчилик қизлар учун бошланғич таълим вазифасини адо этди, уларга бибихалифа ёки бибиотинлар дарс берганлар. Мактаб йилларида қизлар ўз бибиотинлари бошчилигида асосан, «Ҳафтияк»ни Қуръоннинг 2-3 та сурасини ўқиб ўрганганлар. Қуръоннинг бошқа сураларини эса уйларида ўргатишган. «Қизлар учун илм мутлақо ортиқча, қизларни тикиш, бичиш ва тўқишга ўргатинглар, ўқиш ва ёзишни четга суриб қўйинглар», — деган жамоатчилик фикрининг мавжудлиги адабиётларда келтирилади. Камдан-кам қизлар ўқишга ўргатилади, ундан ҳам кам ҳодисаларда ёзишга, қизларнинг кўпчилиги асосан кундузги ибодат, намоз ўқиш билан банд эди. Туркистондаги мактабларда қизлар кўпрок форс ва турк шеъриятини ўрганиб, ёзувга кам эътибор берганлар. Мактабларни тугатишлари билан қизларнинг ўқишига якун ясалган. Баъзи жойларда қизлар мактаби бўлсада, ота-оналар бир йилдан кейиноқ қизларининг ўқишини тўхтатиб қўяр, одатда уларни жуда ёш турмушга бериб юборардилар. Буларнинг барчаси ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида туркистон мактаб-маорифининг ўзига хос хусусиятларидан бири эди.
Исмоилбек Гаспринский 1884 йил «усули жадид» мактабини очиб, маориф тизимини ислоҳ этиш борасида ғояларини «Таржимон» газетасида эълон қилиб, маориф тизими олдида ҳал этиш керак бўлиб турган вазифалардан бири – қизлар маорифига ҳам алоҳида эътибор бериш лозимлигини [2, 34] таъкидлаган.
Жадидлар фарзандлар тарбияси аёллар қўлида эканлиги алоҳида таъкидлаганлар. Садриддин Айний бу ҳақида қуйидаги фикрни билдирган эди: «Агарда хотун киши тарбият топган, саводли бўлса, фарзандини ҳам тарбият қилиб тараққийлик одами қиладур» [3, 5]. Бу тарбияда айниқса, болалар билан кўпроқ шуғулланадиган она ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳамда онанинг бола тарбиясига эътиборсизлик билан қараши фожиали оқибатларга олиб келиши мумкинлиги жадидлар томонидан эътироф этилган.
Абдурауф Фитрат келажак авлодларнинг онгсиз, иродасиз, тарбиясиз, нодон ва жоҳил бўлмасликлари учун хотин-қизлар ўқимишли, соғлиқни сақлаш ва болалар тарбиясидан хабардор бўлишлари кераклигини зарур деб билади. У тарбияни жуда муҳим ижтимоий ҳодиса, жараён деб билади ва унда «Оиладаги мушкулвазифа гўдак таваллудидан сўнг эр-хотин бўйнига тушадиган фарзандтарбиясидир», деб уқтиради. Умуман олганда, жадидларнинг оила масаласидаги қарашларида Фитратнинг «Биринчи тарбия (оила тарбияси) тарбиянинг энг муҳими ҳисобланади. Унинг таъсири одам табиатига мустаҳкам ўрнашади» [4, 89] — деган фикри асос бўлиб хизмат қилади.
Жадидлар оила ва жамиятда ўқимишли аёлнинг ўрни мавқейи ўзгача эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Бу ҳақида манбалардан қуйидагаларни билиш мумкин: «...хотинларни ўқитмоқ ва уларнинг оқилларини жило бермак ва эрлари бирла яхши муомалалар қилмоқ ва болаларини тарбият қилмоқни яхши билмаклари хусусида таълим албатта зарурдир». Тошкентдаги Эшонхўжа Хонхўжаев янги усул мактабида 3 та қиз, Собиржон Раҳимовнинг мактабида 15 та қиз ўқиган [5,304]. Қўқон шаҳрининг Ғалчасой маҳалласида Муҳаммаджон Холиқий 1913 йилда дастлаб «усули жадид», кейин эса қизлар мактабини ҳам ташкил қилган. Унда синглиси Солияхон Абдухолик қизи ўқувчиларга сабоқ берган. Абдулла Авлоний мактабида ҳам қизлар ўғил болалар билан ёнма-ён ўтириб, таҳсил олган. Таваллонинг «Қариндош ва ҳамшаҳарларимиз мазлума қизлар тилидан» шеърида [6,67] қизлар улардан «ҳалокатдан», «маломатдан» қутқаришни ўқиитишни, эрк ва ҳурлик беришни сўрайдилар. Ҳаттоки, келажакда оила, тенглик ва саодатли, муҳаббатли ва садоқатли турмуш масаласини ўртага қўядилар.
Шундай бир шароитда даврнинг илғор зиёлиларидан Зуҳриддин Фатҳиддинзода, Рауф Музаффарзода, Абдулла Авлоний, Тавалло, Чўлпон, Убайдулло, Ҳамза, Мирмуҳсин, Нозимахоним, Лайлихоним кабилар ўша даврда газета-журналлар саҳифаларида ўзбек хотин-қизлари маънавий, ижтимоий, сиёсий ҳаётини, кундалик турмушини, уларнинг илм-фанга, ҳунарга, санъатга ўргатиш лозимлигини таъкидлаб, қатор мақолалар ёзганлар.
Туркистон жадидларининг отаси бўлган Беҳбудий миллатнинг кўзини очиш, асрий қуллик исканжасидан озод этиш, йўлларини, аввало, халқ маънавий жиҳатларини ўстириш билан боғлайди [7,12]. Биринчидан, диний, ва дунёвий билимларни мукаммал ўқитадиган янги жадид мактаблари ташкил этиб, миллатнинг келажаги бўлган фарзандларни комиллик даражасига кўтариш. Иккинчидан, журналлар ташкил қилиб омма онгини ошириш, Учинчидан, театр туруппалари ташкил қилиб, халқнинг баъзи ёмон иллатларини фош этиб, маданий оширишни мақсад қилиб олди.
Беҳбудий бола тарбиясида оиланинг, мактабнинг ролини кўрсатар экан, уларнинг жисмоний, гигеник тарбиясига ҳам эътибор қаратмоқ лозим эканлигини ўқтиради. Бундай қарашларни унинг «Ҳифзи сиҳати оила» (Оиланинг саломатлигини сақлаш) мақоласида баён этади. «Болаларнинг ёш вақтларидан ишқий ғазаллар ўқишларига йўл қўймаслик, керак дейди. Айниқса, қизлар тарбияси ҳақида гапириб, бунда ўта эҳтиёткорлик лозим дейди. Ўн тўрт ёшга тўлган қизларни бу вақтда ниҳоят диққат билан ўтказиб, уларни зоҳирий ва ботиний ва тарбияларини ҳифзи сиҳат ва шариат таклифиға мувофиқ этмоқлари керак. Бу ҳолда қизларни вужудини қувватсиз этадурган ҳар хил таомлардан сақлаб ҳам иссиқ либосларни кийғизмоқ керак» [8, 81-82] — дейди ўз мақоласида. Беҳбудий. Тўй-маъракаларга кетадиган бефойда пулларга болаларни ҳукумат мактабларига бериб, бу пулдан талабаларни Макка ва Мадина, Миср, Истанбул ва Россия дорилфунун ва дорусанолариға юборилиб,диний,дунёвий ва замонавий одамлар етиштиришни ёқлаб чиқади.
«Туркистон вилоятининг газетаси»нинг [9, 131] биргина 1908 йилдаги бир неча сонларида эълон қилинган ҳуқуқшунос муаллим ва шоир Иброҳим Давроннинг «Ҳақ сўз» (37-сон), Мирза Тошпўлат Алимбой ўғлининг «Заифаларга эрларбаробарида ҳуқуқ берилсиндеганзотларга очиқ хат» (81-сон), «Бир мусулмон имзоси» остида босилган «Эски ҳаммом, эски тос» (82-сон), Имомали
Буроновнинг «Тилсиз хотин» (83-сон), Файзуллоҳнинг «Хотинларга илм лозимми?» (1909, 62-сон), «Хотинлар эркаклар билан баробар эмас» (1912, 72-сон), «Хотун киши қози бўла оладими?» (1912, 54-сон), «Бир мусулмоннинг тенг ҳуқуқлилик тоғрисида ёзгани» (1913, 91-93-сонлари), «Мусулмонлар овози (хотин-қизларга тенг ҳуқуқ берилиши тўғрисида)» (1914, 4-сон) каби публицистик мақолаларида Туркистон ижтимоий-маиший ҳаётининг асосий муаммоларидан бўлган маҳаллий хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқи ва маорифи масаласи ҳақида баҳслар юритилади.
Ҳаттоки, Исмоилбек Гаспринский ҳам «Дорур-роҳат» асарида ҳам амирнинг рафиқаси Хадичабонунинг давлатни бошқариш ишларига аралашиши, аёллар қози (судья) каби турли вазифаларда ишлаши тўғрисида ёзар экан, бу билан хотин-қзларнинг ижтимоий фаолиятида эркаклардан кам иш бажармаслигини кўрсатади” [10, 68 ] — деб ёзади.
Шунинг учун ҳам жадидлар мусулмон хотин-қизларини озодликка чиқаришга, тенг ҳуқуқли бўлишга, шу билан тараққиёт йўлига, илм-фан, маърифатга, дунёвий ишларни ўрганишга чақирганлиги, ундаганлиги уларнинг хизматлари беқиёслигини кўрсатарди. Энг асосийси, эркаклар билан тенг ҳуқуқда жамоат ишларида қатнашишлари, сайловларда иштирок этишлари учун қилган саъй-ҳаракатлари Туркистон маърифатпарварларининг Шарқ мамлакатларида биринчилардан бўлиб интилганлигини кўрсатарди.
МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
- Мирзиёев. Ш. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо етамиз. -Т.: Ўзбекистон. 2016.
- Қосимов Б. Исмоилбек Гаспиринский – Т.: Мерос. 34 б.
- Айни. С. Мусулмонлар хаёти Туркистон вилоятининг газетаси. 1906. 16-19 июл.
- Фитрат А. Танланган асарлар: 2 т. / Таҳрир ҳайъати: О.Шарафиддинов ва бошқ.: Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи Ҳ.Болтабоев; Масъул муҳаррирлар Н.Каримов, — Т.: Маънавият. 2000.
- Қосимов Б. Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик.
-Т.: Маънавият, 2002.
- Жабрдийда ёзувчилар халқ хизматида. Таҳрир ҳайъати: Б.Хасанов ва б. Масъул муҳарир: Б.Хасанов. — Т. « Фан». 2013.
- Бехбудий меросининг миллий ғоя тарғиботидаги аҳамияти. Масъул муҳаррирлар: Б.Хасанов,Н.Каримов.- Т. 2014. Б 12
- Бехбудий М. Танланган асарлар. // Тўпловчи, сўзбоши ва изоҳлар: Б.Қосимов 2-нашри, тузатилган ва тўлдирилган. -Т.:«Маънавият»,
- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нодир нашрлар зали миллий матбуот библиографияси каталоги. Тошкент. 2010 й. Б-131.
- Қосимов Б. Исмоилбек Гаспиринский – Т.: Мерос. 68 б.