Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ БОШҚАРУВИДА ТАТАРЛАР

ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ БОШҚАРУВИДА ТАТАРЛАР

Рислиғой РАСУЛОВА, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти.

 Аннотация. Туркистон мусулмонлари орасида сиёсий, илмий ва ижтимоий жиҳатдан замонга мос ислоҳотларни олиб бориш, ўлкадаги турли миллатлар ўртасидаги ихтилофлар ҳамда шубҳаларга барҳам бериш, миллатларни бир-бирига яқинлаштириш ишларида татарлар ўз фаолликларини кўрсатганлар. Туркистон Мухториятининг тузилиши ва унда татарларнинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган.

Калит сўзлар: Туркистон Мухторияти, татарлар, Шўрои Исломия, Татарлар жамияти, Туркистон мусулмонлари, татар мактаблари.

Абстраcт. Татарс ҳаве шоwн тҳеир аcтивитй ин cаррйинг оут политиcал, сcиентифиc анд соcиал реформс амонг Муслимс оф Туркестан, элиминатинг дифференcэс анд суспиcионс бетwэен дифферент натионалитиес ин тҳе cоунтрй, брингинг натионалитиес cлосер то эач отҳер. Партиcулар аттентион ис паид то тҳе струcтуре оф Туркестан Аутономй анд тҳе аcтивитиес оф Татарс ин ит.

Кей wордс: Аутономй оф Туркестан, Татарс, Шураи Исламия, Татар соcиетй, Муслимс оф Туркестан, Татар счоолс

1917 йил Февраль инқилобидан кейин Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида миллий зиёлиларнинг турли қатлами ўз ҳақ-ҳуқуқлари, сиёсий эркинликлари, давлат тузилмаси, маданий-маърифий ислоҳотлар учун фаоллик билан ҳаракат бошладилар. Хусусан, инқилобдан кейинги ижтимоий-сиёсий ҳаракатларда, Туркистондаги демократик жараёнларда татарлар ўз фаолликларини кўрсатиб, вужудга келган шарт-шароитдан турк- мусулмон халқлари озодлиги, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясида фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаганлар. Масалан, 1917 йил 14 мартда Тошкентда «Шўрои Исломия» жамиятининг биринчи ташкилий йиғилишида 48 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари қатори 13 нафар татар ва қозоқлардан ҳам қўшимча сайланган. Бу умумий ҳисобда 61 кишидан иборат эди. Мазкур жамият ўз олдига Туркистон мусулмонлари орасида сиёсий, илмий ва ижтимоий жиҳатдан замонга мос ислоҳотларни олиб бориш, ўлкадаги турли миллатлар орасида бўлган ва бўлиши мумкин бўлган ихтилофларга ҳамда шубҳаларга барҳам бериш, миллатларни бир-бирига яқинлаштириш вазифаларини қўйди.

Фаолият жараёнида «Шўрои Исломия» жамияти иш даражасини кенгайтириш мақсадида номини «Туркистон Шўрои исломия жамияти» деб ўзгартирди. Мазкур жамият ўз фаолиятини ўлка миқёсида олиб бориш билангина “кифояланмай, «Алаш», Марказий Россия татар-бошқирд жамиятлари, «Иттифоқ» жамиятлари билан алоқа ўрнатган эди” [1,43-44]. 1917 йил 4 апрелда Тошкентдаги рус-татар мактаби биносида бўлган йиғилишда, татар зиёлиларининг Туркистонда фуқаролик мавқеларини кўтариш мақсадида «Иттифоқ» жамияти тузилди [2].

Мазкур «Иттифоқ» жамияти томонидан қабул қилинган қарорда Тошкентда «Туркистонда турк-татарларнинг марказий бюроси» номида жамият тузиш ва унинг мақсади этиб, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий масалаларда ўлка мусулмонларига раҳбарлик қилиш белгиланган [3].

Мазкур жамиятнинг 1917 йил 14 майдаги умумий мажлисида унинг Низоми қабул қилинди ва яширин овоз бериш йўли билан Х.Раҳматуллин, Абдурашидов, Х.Алиширинский, А.Сафогирев, И.Тоҳирий, Р.Нуъмонов, С.Нуриддин, С.Юсупов, Р.Худойберганов, И.Чанишев, А.Абдуҳолиқов, С.Абдусатторов, Қ.Булатов, И.Шамсуддинов, Ғ.Юнусов ва бошқалар, жами 21 киши идора аъзолигига сайландилар [4,7-8].

Татарларнинг фаоллиги Туркистон бошқарув тизимининг ҳуқуқий асосларини ерли аҳоли манфаатларига мослаб юритишида ҳам кўзга ташланади. Хусусан, 1917 йил октябрида халқ судьяларини сайлаш билан боғлиқ ҳуқуқий масалада: қонуний деб тан олиш ёки ноқонуний деб, эски халқ судьяларини лавозимига қайтариш муҳокама қилинди. Мазкур мажлисда ҳуқуқшунос И.Шагиаҳмедов  янги  тартибда  сайланган  халқ  судьялари фаолиятига ҳуқуқий мақом бериш зарур, деб ҳисоблайди [5,20]. Туркистонда вужудга келган шарт-шароит миллий давлатчилик масаласини, ўлкада Мухторият тузишни қўйди. Туркистонда Мухторият ғояси илк бор ўлка мусулмонларининг И қурултойида кўтарилиб, бу «Шўрои Исломия» жамиятининг фаолияти билан боғлиқ ҳисобланади. Мазкур масалада татар зиёлиларидан Нуширван Ёвушев томонидан: «Россияда 30 миллион турк-татар халқлари бор. Улар маданий жиҳатдан бир- бирига жуда яқин. Туркистон эса туркларнинг асл ватанидир. Шу сабабли Туркистонга автономия берилган тақдирда Россиядаги бошқа турклар Туркистонли қардошларига ёрдамлашадилар», — дейди. Яна Туркистон Мухториятида бошқарув масаласида сўз юритиб: «Мухториятни қўлга киритгандан кейин уни бошқариш масаласи ҳам юзага келади. Бунинг учун моддий ва маънавий куч керак бўлади. Баъзи бировлар халқ ночор деб, бунга қарши  турибдилар. Тўғри, ҳозир айрим етишмовчиликлар бор. Лекин ёш тараққийпарварлар билан ишга киришилса, кенг йўллар очилади. Шундан кейин тез орада мамлакатни бошқара оладиган даражага етамиз» деб умид билдирган эди [6,137-138].

Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида татарлар фаоллиги 1917 йил 26-28 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Туркистон мусулмонларининг фавқулодда ИВ қурултойида ҳам кўзга ташланади. Қурултой Туркистон Мухториятини эълон қилгандан кейин унинг бошқарув тизимида: Мухторият парламенти – Халқ мажлисига татар ва бошқирдлардан И. Убайдуллин, И. Шагиаҳмедов, У. Дербисалин, М. Оқчурин, М. Мансуров, И. Давлетшин, Х. Ширинский ва С. Юсупов сайландилар. Туркистон Мухторияти Муваққат ҳукумати таркибида бош вазир ўринбосари сифатида Туркистон Мусулмонлари Шўроси марказий қўмитасининг раиси И. Шагиаҳмедов бор эди [7,53-54]. Орадан кўп вақт ўтмай, И. Шагиаҳмедов Туркистон Мухториятидаги молия вазири бўлмиш С. Герцфелдни ўрнига ўтди [8,137]. Яна татарлардан А. Гайнуллин Туркистон Мухториятининг ҳарбий бўлимида иш юритувчи лавозимида фаолият юритган[9,21].

Туркистон Мухториятининг эълон қилиниши ўлкадаги

барча маҳаллий аҳоли билан бир қаторда татар миллатига мансуб маърифатпарвар илғор зиёлиларни ҳам ҳурсандчилик билан қарши олишига олиб келди. Хусусан, 1917 йил Татар жамияти вакилларининг Қўқонда Туркистон Мухторияти эълон қилинганига муносабат юзасидан татар маърифатпарвари Кабир Бакир раислигида мажлис бўлиб, Туркистондаги татар жамиятлари Туркистон Мухториятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қарорлар қабул қилинди. Хусусан, мажлисда, Туркистондаги ҳар бир шаҳар ва қишлоқларда татарларнинг миллий ва турмуш тарзини яхшилаш учун маҳаллий жамиятлар тузилиши, бу Татар жамиятлари маданият, маориф, молия ишларида етакчилик қилиш йўлида ўлка татар маркази ёрдам уюштиришини таъкидланди. Татар марказий бюроси ҳузурида дин ва маориф шўбаси тузилиши кераклиги, Туркистондаги татар маҳаллаларига имом, муаззин, муаллим ҳамда муаллималарни имтиҳон қилиш ва назоратга олиш жорий этилишини айтиб ўтилди [10].

Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи татарлар 1917 йил 3-4 декабрь кунлари Туркистон Мухторияти байрамини нишонлаб, бу билан мухториятга турк-мусулмон халқлари хайрихоҳлигини билдирдилар. Айни пайтда, 4 декабрь куни нафақат катта ёшдаги татарлар, балки мактаб ёшидаги болалар ҳам «Иттифоқ» жамияти идорасида байрам уюштирдилар. Шунингдек, 4 декабрь куни «Иттифоқ» жамияти аъзолари, мактаб ўқувчилари ва мусулмон аскарлари биргаликда, мусиқа садолари остида Эски шаҳарга бориб, маҳаллий аҳолини Андижон татарлари номидан Мухторият эълон қилинганлиги муносабати билан қутладилар. Бу воқеа- ҳодисалар шундан далолат берадики, ўлкада яшаётган, унинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол қатнашаётган, ҳарбий хизмат ўтаётган татарлар Туркистонда Мухторият эълон қилинганини шоду хуррамлик билан кутиб олганлар.

1917 йил 25 декабрида Туркистон Мусулмонлари Шўроси томонидан мусулмон аскар ва ишчилари фавқулодда қурултойи бўлиб, унда татарлардан Туркистон Мухторияти бош вазир ўринбосари И.Шагиаҳмедов, Марказий мусулмон ҳарбий шўроси номидан И.Убайдуллин, Самарқандда мусулмон аскарлар номидан М.Оқчуринлар фаол қатнашдилар. Ўз навбатида, Мухториятни қўллаб-қувватлаб Туркистон Ҳарбий Шўро раиси О.Ш.Клевлеэв томонидан 1917 йил 26 декабрда Петроградга юборган телеграммасида: «Туркистон халқи бир овоздан Туркистон Мухториятини эълон қилиб, ўлканинг бошқарув усулини Туркистон Таъсис Мажлиси томонидан ишлаб чиқишни таклиф қилди. Руслар ва европаликлар ўлканинг 2 фоизини ташкил қилсада, халқ шўросига сайланганларнинг 33 фоизини эгаллади. Бироқ, Россия комиссарлари томонидан Туркистон Мухториятини тугатиш йўлида тадбирлар қилинмоқда. Мусулмон ишчи ва аскарларнинг И қурултойи қарорларини маълум қилиб, сизни Россия демократик жумҳуриятининг олий идораси эканлигингиздан, бошқарувни Тошкентдаги комиссарлар советидан Туркистон Мухторияти ҳукуматига топширишга буйруқ беришингизни илтимос қиламан. Токи орада тортишув бошланиб, Туркистон мамлакати ҳалокатга дучор бўлмасин», – дейди [11].

Туркистон Мухторияти ўлкада истиқомат қилаётган татар зиёлиларини бефарқ қолдирмади. Масалан, Булат (Пўлат) Солиев Туркистон Мухториятини ташкил этишда, мазкур ҳукуматнинг Миллий мажлиси аъзоси сифатида қатнашган. У Қўқон шаҳрида чоп этиладиган «Эл байроғи» газетаси муҳаррири бўлиб, мазкур газетани Туркистон Мухторияти органига айлантириш йўлида катта ҳисса қўшган. Б. Солиев муҳаррирлигидаги «Эл байроғи» газетасида Туркистон Мухториятининг Мурожаатномаси чоп этилиб, унда: «...инсон қони билан суғорилган ер осмонга нидо қилиб тинчлик сўрамоқда, ҳолдан тойган инсоният ҳолсизлик билан қиличини туширмоқда, инсоний беъманилик илоҳий оқилликка йўл бермоқда», — дейилган [12,7].

Туркистон Мухторият бошқарув тизимида муҳим роль ўйнаганлар қаторида татар зиёлиси М. Чанишев Қўқондаги тўс- тўполон, фожиали кунларда зиммасига бир неча лавозимларни олишига, мумкин қадар аҳолини бу бебошликдан сақлаб қолишга ва айни пайтда Туркистон Мухторияти ғояларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилган. Масалан, М.Чўқаев Туркистон Мухторияти Бош вазири лавозимидан истеъфога чиққач, М.Чанишев зиммасига унинг ўрнини эгаллаш юклатилган. Айни пайтда, 1918 йил февралидан Туркистон Мухторияти Ҳарбий кенгаши раиси лавозимида ҳам фаолият олиб бора бошлаган. Бундан ташқари полковник М.Чанишев Туркистон Мухториятида ҳарбий ишлар вазири – мусулмон қўшинлари қўмондони сифатида совет қўшинларига қизилармиячилар қуролини топширишини, таслим бўлишини қатъият билан талаб қилган. Айни пайтда, Туркистон Мухториятидагиларга қатъиятли бўлишда давом этиш, қизилармиячиларга таслим бўлмаслик тарафдори бўлган [14,92-95].

Хулоса қилиб таъкидлаш жоизки, Туркистон Мухторияти учун  курашда  татарлар  иштироки,  уларни  мазкур  миллий ҳукуматни қўллаб-қувватлаши турк-мусулмон халқлари ўрта- сидаги ҳамкорлик ва бирдамлик алоқаларидан далолат беради. Татарларни Туркистон Мухторияти учун курашда иштироки, амалда ўлка турк-мусулмон халқларининг ҳар қандай вазиятда ҳам елкама-елка туриб, мустақиллик ва озодлик учун кураша олишга қодир эканликларини кўрсатди. Бу кураш дастлабки жараёнда маданий-маърифий тараққиёт йўлида амалга оширилган бўлса, 1917 йил Февраль инқилобидан сўнг сиёсий тус олди. Айни пайтда татар зиёлиларининг мураккаб вазиятларда туркистонлик қардошлари билан елкама-елка туриб, ягона миллий давлатчилик учун курашлари туркий халқларнинг Туркистон озодлиги йўлида камарбаста бўлганликларини кўрсатади. Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, кейинчалик большевиклар макр-ҳийлалари остида кўплаб татар зиёлилари (Ю.Иброҳимов, О.Клевлеэв, С.Абдусатторов, Ю.Алиев ва бошқалар) Туркистонда совет ҳокимиятини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилдилар.

МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  1. Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной независимости. – Тошкент: «Шарқ», 2000.
  2. Абдурашидханов М. Танланган асарлар. – Тошкент: «Маънавият», 2003.
  3. «Иттифоқ» жамияти // «Улуғ Туркистон». 1917 йил 25 апрель
  4. «Туркистондағи тоторларнинг съезди» // «Улуғ Туркистон». 1917 йил 25 апрель.
  5. Мингнаров А. Туркистонда 1917–1918 йиллардаги миллий сиёсий ташкилотлар (Миллий матбуот материаллари асосида). – Тошкент: «Маънавият», 2002.
  6. Ўз МА, И-1044 фонд, 1-рўйхат, 12-иш, 20-22-варақлар.
  7. Мингнаров А. Туркистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг миллий матбуотда ёритилиши (1917-1918 йиллар). Тошкент: «Истиқлол нури», 2013.
  8. Аъзамхўжаев С. Туркистон Мухторияти. – Тошкент: «Маънавият», 2000.
  9. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Ўзбекистон совет мустам- лакачилиги даврида... Иккинчи китоб. Тошкент: «ШАРҚ» 2000. 
  1. Исоқбоев А.А. Туркистон ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида татар-бошқирд маърифатпарварларининг фаолияти (ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари). Тарих фанлари номзодлик илмий даражаси диссертацияси. Наманган, 2008.
  2. Раджабов Қ., Ҳайдаров М. Туркистон тарихи (1917-1924 йиллар). – Тошкент: «Университет», 2002.
  3. «Туркистондағи татарларнинг қарорлари» // «Улуғ Туркистон». 1917 йил 20 декабр.
  • Мингнаров А. Туркистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг миллий матбуотда ёритилиши 1917–1918 йиллар). – Тошкент: «Истиқлол нури», 2013.
  1. Андижонда Мухторият намойиши // «Улуғ Туркистон», 1917. 16 декабрь.
  2. Темиров Ф. Пўлат Солиев. Тошкент: «АБУ МАТБУОТ- КОҲСАЛТ», 2011.