Салимахон МАДЯРОВА, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жаҳон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси (ПҳД).
Аннотация. Мазкур мақолада ХХ аср бошларидаги Ўрта Осиёда вужудга келган миллий давлатчилик ҳаракатлари, шу жумладан, Туркистон Мухториятининг вужудга келиши, фаолияти ва бостирилиши билан боғлиқ масалаларнинг ХХ асрнинг 90 йиллари — ХХИ аср бошида
Қозоғистон тадқиқотчилари томонидан ўрганилишининг айрим жиҳатлари хусусида сўз юритилади.
Калит сўзлар: Тарихшунослик, Туркистон Мухторияти, Алаш Ўрда, миллий давлатчилик, тараққийпарварлар, этносиёсий жараёнлар, ИИ Умуқозоқ съезди, Сирдарё ва Семипалатинск вилояти, совет ҳокимияти.
Абстраcт. Тҳис артиcле дисcуссес соме аспеcтс оф Казакҳ ресеарчерс ин тҳе 90с оф тҳе ХХ — эарлй ХХИ cэнтурй, тҳе мовемент фор натионал статеҳоод тҳат аросе ин Cэнтрал Ациа ат тҳе бегиннинг оф тҳе ХХ cэнтурй, инcлудинг иссуэс релатед то тҳе эмергенcэ, аcтивитиес анд лиқуидатион оф тҳе Туркестан Аутономй. Кей wордс: ҳисториограпҳй, Туркестан аутономй, Алаш Орда, натионал статеҳоод, прогрессивес, этҳнополитиcал проcэссес, ИИ Алл-Казакҳ Cонгресс,
Сйрдаря анд Семипалатинск регионс, Совиет поwэр. ХХ асрнинг дастлабки ўн йиллигидаги муаммолар: совет ҳукуматининг миллий масалада юритган сиёсати, турли ўлкаларда вужудга келган миллий-ҳудудий мухтор давлатлар ва миллий давлатчилик учун курашлар тарихи нафақат республика тарихчи олимларини, балки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ва бошқа ҳорижий тадқиқотчиларини қизиқтириб келаётган масалалардандир.
1917 йилда вужудга келган Туркистон Мухторияти мавзуси ҳам бундан мустасно эмас. Бугунги кунга қадар янгича нуқтаи назар асосида Туркистон Мухторияти тарихининг жуда кўп қирраларини ёритилиб, мавзунинг ватан ва хорижий тарихшунослигини анча бойиб бормоқда. Мавжуд адабиётларни тарихшунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этиш бир томондан муаммо тарихшунослигини бойитиш билан бир қаторда республикадан ташқарида бу муаммо қандай тадқиқ этилаётганини кузатиш имкониятини беради, иккинчи томондан келгусида муаммони самарали тадқиқ этиш йўлларини белгилаб беришда муҳим аҳамият касб этади.
Фақат Қозоғистоннинг ўзида 1991 йилдан то шу кунга қадар ХХ аср бошидаги Ўрта Осиёда вужудга келган миллий давлатчилик ҳаракатларига бағишланган ишларнинг сони салмоқли ҳажмга эга бўлди. Ушбу адабиётларни тарихшунослик йўналишида умумлаштириб, алоҳида тадқиқот яратиш ҳам мумкин. Алаш Ўрда,
Туркистон Мухторияти, уларнинг етакчи кучлари ва иштирокчилари фаолиятига бағишланган тадқиқотлар шулар жумласидандир.
Академик К.Н.Нурпеисов, С.М.Исхаков, Д.Аманжолова, Р.Н.Нурмугамбетова, Н.С.Валиханова сингари олимлар тадқиқотларида Ўрта Осиё, шу жумладан Туркистондаги ХХ аср биринчи чорагидаги сиёсий жараёнлар билан боғлиқ маълумотлар берилган.
Алаш Ўрда тарихи билан боғлиқ тадқиқотларнинг аксариятида мазкур масалалага ёндошилганда ўша даврда Туркистон ҳудудига кирган Сирдарё ва Семипалатинск қозоқларининг ҳар икки ҳукуматга муносабатига асосий эътибор қаратилган. Жумладан, Д.Аманжолова ва В.В.Рисқуловларнинг Алаш Ўрда ҳукуматининг ташкилотчиларидан бири Дўсмухамедов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тадқиқотида Оренбургда 1917 йилнинг 5–13 декабрда бўлиб ўтган ИИ умумқозоқ съездининг Туркистон Мухторияти ҳукуматига муносабати масаласи ҳам муҳокама қилинганилиги ҳақида маълумот берилади. Мазкур муаллифларнинг ёзишича, съезд иштирокчилари икки қисмга: Букейхоновчи ва Досмухамедовчи гуруҳларига ажралган. Тезлик билан Алаш Ўрда ҳукуматини вужудга келтириш ва миллий қўшинни ташкил этишни талаб қилиб чиққан биринчи гуруҳ Сибир Муваққат ҳукумати билан иттифоқ тузишни маъқуллаб, Семипалатинскни пойтахт этишни тавсия этган бўлса, Сирдарё вилояти, шу жумладан, Д.Досмухамедовчиларнинг иккинчи гуруҳи миллий таркиби жиҳатдан қозоқ халқига яқинлигини инобатга олиб, Туркистонни иттифоқдош қилиш ҳамда Тошкентни пойтахт қилишни таклиф этганлар. Съездда Досмухамедовчилар гуруҳи кўп овоз олган ва якуний қарорга келиш учун Тошкентга Алаш Ўрдадан Дулатов ва Кулманов бошчилигидаги вакиллар бориши белгиланган» [1; эурасиcа.ру].
Туркистон Мухторияти вужудга келтирилгандан сўнг унинг раҳбарларини Алаш Ўрда ҳукумати билан алоқаси, уларнинг қозоқларнинг умумий съездида иштирок этиши, Сирдарё ва Семипалатинск вилоятларидан Алаш ҳукуматига аъзолар киритилгани тўғрисида Р.Н.Нурмугамбетова ҳам маълумот беради [2; 1999, 145 с].
Алаш Ўрда ҳукумати раҳбари А.Н.Букейхоновнинг ижтимоий- сиёсий ва илмий фаолиятини ёритган Султан Хан Аккулули эса
«1918 йилнинг январидаги Сирдарё вилоят съезди вақтинчалик Туркистон Мухторияти таркибида қолиш, агарда Алаш Ўрда расман Мухторият эълон этиб, Туркистон Мухторияти билан иттифоқ тузса, Алаш Ўрда билан бирлашишга тайёр эканлиги ҳақида қарор қабул қилган»лигини ёзади [3; нклибрарй. 149к.].
Мазкур тадқиқотлардаги илмий хулоса ва ёндошувлар Туркистон Мухторияти тарихи масалаларига ойдинлик киритишда, уни Алаш Ўрда тарихи билан қиёсий ўрганишда маълум даражада кўмак беради.
Туркистон Мухторияти ҳақида сўз юритганда, тараққийпарвар кучлар-жадидчилик ҳаракати намоёндалари гавдаланади. Уларнинг ХХ аср бошида Туркистон халқларининг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида тутган салмоқли ўрни бугунги кун китобхонлари учун янгилик эмас. Мазкур мавзуга оид манба ва адабиётлар таҳлилидан маълум бўлдики, 1917-1918 йилги сиёсий жараёнларда фаол иштирок этган, маҳаллий аҳоли орасида сезиларли обрў- эътиборга эга шахслар кўпчиликни ташкил қилган. уларнинг ҳаёти ва фаолияти тўлалигича ўрганилмаган бўлсада, бу борада Ватан (Қозоғистон) тарихшунослигида сезиларли ютуқлар қўлга киритилди.
Қозоғистонда ҳам ХХ асрнинг 90 йиллари бошида илмий истеъмолга киритилмаган манбалар орқали қозоқ миллий тараққийпарварларининг илғор вакиллари ҳаёти ва фаолиятига оид асарлар нашр қилиш бошланди. Жумладан, 1993 йилда Туркистон Мухторияти ҳукуматининг ташкилотчи ва раҳбарларидан бири Мустафо Чўқаевнинг “Туркистон Советлар ҳокимияти остида (Пролетариат диктатураси тавсифига доир) асари» [4; 1993. 160 с., 1993, 46 б] Қозоғистонда биринчи бор қайта нашр қилинди.
Бундан ташқари, Б. Содиқова, М. Койгелдиев, Г. Шимырбаева, Б.Қойшыбаев В.В. Рисқулов, Султан Хан Аккулули томонидан Д.Аманжолова ва В.В. Рисқулов, Р. Мажитов, К.Н. Нурпеисов, Э.Эзиретбергенова, Ж.Қ. Ахметова, М.С. Жетпісбаева,
К.Есмағамбетов ва бошқа бир қатор тадқиқотчиларнинг Туркистон Мухторияти ва Алаш Ўрда ҳукумати етакчиларидан бўлган Мустафо Чўқаев, Муҳаммаджон Танишбоев, Шерали Лапин, Д. Достмуҳамедов, С. Хўжанов сингари тарихий шахсларга бағишланган ишлари [5; 1992, 12-13-б, 2007, 227-б, 2010, 17- 22-б] муаммонинг ХХ аср тарихшунослиги бирмунча бойитди. Улардаги янги материаллар асосида берилган маълумот ва илмий хулосалар бевосита Туркистон Мухторияти тарихининг маълум бир қирраларини очиб беришда ўзига хос ўрин тутади.
Қозоғистон олимларининг Туркистон Мухторияти ҳукумати етакчиларидан бири М. Чўқаев ва Туркистонда миллий давлатчиликни вужудга келтириш йўлидаги фаолиятига доир натижалари 2008 йилда т.ф.д, проф. К.Л.Есмағамбетов томонидан яратилган йирик монографияда [6; 1993. 160 с., 1993, 46 б] ўз аксини топган. Унда катта ҳажмдаги манба ва турли адабиётлар орқали М.Чўқаевнинг Туркистон Мухторияти қурилишидаги фаол иштироки кўрсатилиб, Туркистон Мухторияти масаласининг баъзи бир жиҳатларига ҳам аниқлик киритишга уринилган.
Асар муаллифининг М.Чўқаев шахсий архивидаги ҳукумат аъзоларнинг тадбирларига оид берган бир неча янги фактлари Туркистон Мухторияти ҳаракатидаги иштирокчиларнинг бу даврдаги фаолиятларини янада кенгроқ ёритишда маълум даражада кўмак беради. Масалан, тадқиқотда келтирилишича, О. Маҳмудов бошчилигидаги бир гуруҳ мухториятчилар Кавказга сафарга отланган, Туркистон Мухториятининг Ер ишлари вазири Юргали Оғоев эса 1917 йилнинг декабрь ойи охирларида ер ишига оид қонун лойиҳасини тайёрлаб битирган [7; Ўша асар. 122-159-б]. Бу маълумотлар шу кунгача нашр этилган манбаларда ҳам, Ўзбекистон тарихшунослигида ҳам учрамаган эди.
Ю.Оғоев ҳақиқатан ҳам, 1917 йилнинг декабрь ойида Ер ишлари вазири ер ишлари бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга киришганини ЎзР Миллий архивида сақланаётган ҳужжат ҳам исботлайди. Бу маълумот Туркистон Мухторияти ҳукуматининг узоқ йиллар давомида совет тарихшунослигидан ўрин олган «Туркистон Мухторияти ҳукумати томонидан деярли ҳеч қандай тадбирлар амалга оширилмаган»лиги тўғрисидаги қарашларининг тарихий ҳақиқатдан йироқлигини исботлаш имконини беради.
Тадқиқотчилар С.Рустемов, Г.Утепова, Х.М.Турcун, Ж.Ахметова, Ж.Қ.Жарылқапова, А.А.Кулшановаларнинг тадқиқотлари ҳам Туркистон Мухторияти тарихи масалалари юзасидан алоҳида фикр юритилади. Мисол учун, Г.П.Утепова ўзининг 2004 йилда нашр қилинган мақоласида Туркистон Мухториятининг вужудга келиши қозоқ халқининг ХХ аср бошиларидаги ўз-ўзини англашида катта аҳамиятга эга бўлганилигини ёзади [8; 2004, 174-177-б].
ХХИ асрга келиб муаммо билан боғлиқ ишларнинг манбавий базасининг бойиши билан бир қаторда миллий давлатчилик мавзусининг доираси ҳам бирмунча кенгайди. Масалан, т.ф.д. Х.М.Турсуннинг 2010 йилда ҳимоя қилинган диссертацияси [9; 2010] қозоқ миллий элитасининг ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистондаги этносиёсий жараёнлардаги иштирокига бағишланган бўлса, т.ф.н. Ж.А.Наушабаевнинг тадқиқотида эса [10; 2010, 5- 11-б]. Семирече ва Сирдарё области материаллари асосида ХХ аср бошидаги Туркистон миллий ижтимоий-сиёсий ташкилотлар масаласи ёритиб беради.
А.А.Кулшанова эса Туркистон жадидчилигига оид мақоласида [11; 2010] Алаш Ўрда ва Туркистон Мухторияти фаолиятига қиёсий жиҳатдан баҳо беришга уринган. Мазкур муаллиф Туркистон жадидчилигининг маърифатпарварликдан сиёсий босқичга қадам қўйгани, миллий тараққийпарварларнинг миллий давлат барпо этишга қаратилган ҳаракатлари хусусида фикр юритиб, ХХ асрдаги миллий мустақиллик учун кураш йўналишларидан бири Туркистон жадидчилик ҳаракатида М. Чўқай, М. Танишпаев, М. Беҳбудий, М. Абдурашидхонов, У. Хўжаев, О. Махмудов ва бошқа жадидчилик ҳаракати намоёндаларини тилга олиб ўтади.
А.А.Кулшанованинг фикрича, Алаш Ўрда ва Туркистон Мухторияти ҳукумати намоёндаларининг ғоявий қарашлари бир-биридан фарқ қилган: Ғарб либерал назарияси ва жаҳон мустамлакага қарши ҳаракат тажрибаси Туркистон жадидларининг ғоявий-назарий қарашлари асосига хизмат қилган. Бироқ, Ғарб ва Россиядаги кўпгина маърифатпарварлардан фарқли равишда Туркистон жадидлари диндан воз кечмай, ислом динини жамият тараққиётига эришиш, инқирозли ҳолатдан чиқиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқни маънавиятли қилиш ва уларни бирлаштишда омили сифатида қарадилар, улар ислом динига маънавий поклаш воситаси деб қарадилар.
Муаллифнинг фикрича, Қозоқ элитаси Туркистон элитасидан фарқли равишда Ғарб модеринизацияси назарияси билан тарбияланган эди ва бу Қозоғистондаги мухториятчилик ҳаракати натижаларида акс этган, яъни Алаш Ўрда туркий мухторият эмас, қозоқ мухторияти бўлган.
А.А.Кулшанова Туркистон ва Қозоғистон мухториятчилиги йўналиш ва тамойили жиҳатдан бир-бирига ўхшашлигини таъкидлаб ўтади. унинг фикрича, бу ўхшашлик қуйидагиларда акс этган:
- Сиёсий тузилишни бир хил талқин қилиш (Россия федерацияси доирасида миллий-ҳудудий мухторият);
- Мухториятни қонунийлаштирилиши умид қилинаётган Бутунроссия Таъсис мажлисини ҳимоя қилиш;
- Алаш Ўрда ва «Қўқон мухторияти» учун Россиядан ташқарида бошқа иттифоқ орқали мустақил давлатни ривожлантириш имкониятини инкор қилиш.
Шунингдек, мақолада Туркистон халқининг этносиёсий жараёнларида ислом динининг роли тўғрисида ҳам сўз юритилади. Муаллиф Туркистон Мухторияти даврида ислом динининг Туркистон жамиятидаги роли бирмунча юқори бўлгани, «миллий қурилиш» асосига умумдиний бирлик омил бўлганлиги, бу даврда ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар – умуман ҳудуддаги йирик этнослар учун алоҳида мухторият вужудга келтириш масаласи қўйилмагани, балки «Туркистон Мухторияти» ғояси учун қатъиятлик билан йўл очилганини таъкидлайди. Ислом динининг Туркистон жамиятидаги роли бирмунча юқорилигидан, «миллий қурилиш» асосига умумдиний бирлик омил бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтади [12; 2010, 35-бет].
Ўлкада 1917 йил Февраль инқилобидан кейинги ижтимоий-сиёсий ҳолат хусусида сўз юритилган т.ф.н. Д.Қыдыралиевнинг мақоласида [13; 2010, 34-38-б] ва Мустафо Чўқаевнинг Туркистон Мухторияти қурилишидаги иштирокига бағишланган Ж.Қ.Жарылқапова тадқиқотида [14; 2015. 366-373-б] ҳам Туркистон Мухториятининг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақида сўз борганда асосий эътибор ўлкадаги миллий давлатчилик қурилиши жараёнларида иштирок этган қозоғистонлик тараққийпарварларга қаратилганлигини кузатиш мумкин. Жумладан, Ж.Қ. Жарылықапова Туркистон мусулмонларининг фавқулодда ИВ қурултойи, 13 декабрь воқеаси, Мухториятни большевиклар ҳукумати томонидан тан олинмагани, Туркистон Мухторияти ҳукумати Ташқи ишлар вазири сифатида сайланган М.Чўқаев иккинчи қозоқлар қурултойидан келгандан сўнг ўлкадаги озиқ-овқат масаласини ҳал қилиш учун Оренбургга бориши тўғрисида қарор қабул қилингани, шунингдек, ҳукумат аъзоларининг янги давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш учун олиб борган саъй-ҳаракатлари, шу жумладан, ер бўйича қонун ишлаб чиқиш ишига қишлоқ хўжалиги вазири Юрғали Оғоев раҳбарлик қилганини ёзади.
Мақолада келтирилишича, “давлат банкларини конфискация (мусодара) қилиниши ва Мухторият ҳукуматининг молиявий инқирози М.Танишпаевни Туркистон Мухторияти бош вазири лавозимидан кетишига олиб келган. Унинг ўрнига келган М.Чўқаевнинг томонидан эса дарҳол молиявий қийинчилик бартараф этиш бўйича қарор қабул қилиниб, заём чиқаришга киришилган [15; Ўша жойда].
2013 йилда нашр этилган А.Ш.Қодирбоев мақоласида Туркистон Мухториятининг бостирилишидаги арман жамоаларининг, аниқроғи, дашноқларнинг роли ҳақида янги маълумотлар учрайди. Муаллифнинг ёзишича, «фуқаролар уруши» даврида арман жамоалари атрофидаги Туркистон мусулмон аҳолиси билан муносабатлари кескинлашган. Туркистондаги большевиклар учун иттифоқчилар керак бўлган. Шунинг учун улар ўзини социалистик ҳаракат деб ҳисобловчи дашноқлар билан иттифоқ тузган [16; 2013, 32-38-б]. Муаллифнинг фикрича, Қўқон воқеалари вақтида Биринчи жаҳон уруши ҳарбий асирлари – венгерлар, австриялик, немислардан ташқари арман жамоаси вакиллари – баққоллар, майфуруш, сартарош, қассоб ва бошқа савдо қатламлари вакиллари қўшилган. Ўзларини оқлаш учун гўёки мусулмонларнинг «жиҳод»идан қўрққанликлари сабабли бу босқинчиликка қўл урган [17; Ўша жойда].
Умуман, Туркистонда миллий давлатчилик ғоясининг шаклланиши ва бу йўлдаги ҳаракатлар, Туркистон Мухториятини эълон қилиниши, совет ҳокимиятини миллий масаладаги ноқонуний ҳаракатлари, Мухториятнинг бостирилиши билан боғлиқ қозоқ ва ўзбек тарихчилари ёндошувларда кўпинча умумийлик кўзга ташланади.
Юқорида тилга олинган тадқиқотлар таҳлилидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, қозоғистонлик тадқиқотчиларнинг назарий- услубий ёндошувлар асосида яратилган муаммо билан боғлиқ ишлари маълум даражада Туркистон Мухторияти ва Алаш Ўрда раҳбарлари ва ҳаракат қатнашчиларининг ўзаро алоқалари, ғоявий қарашлари ва фаолиятидаги ўхшашлик ва фарқли жиҳатлар, бир- бирига ўзаро таъсирини кўрсатиб беришга хизмат қилади.
Ижобий натижаларни эътироф этган ҳолда, 1991 йилдан сўнг Қозоғистонда нашр этилган тадқиқотларда Туркистон Мухторияти тарихи билан боғлиқ факт ва хулосаларда баъзи бир хато ва камчиликлар ҳам учраётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Туркистон Мухторияти раҳбарларига берилган баъзи тадқиқотлардаги баҳоларни ҳам бизнингча, чуқурроқ таҳлил этиш лозим. Сабаби бир неча жойда Мухторият раҳбарлари хусусида сўз борганда асосий эътибор М.Танишбоев ёки (М.Тинишбоев) ва М. Чўқаевларга қаратилганлигини, баъзи ҳолларда М.Танишбоевнинг Мухторият ҳукуматидаги фаолиятига доир ёндошувларда бир оз ноаниқликлар мавжудлигини кўришимиз мумкин. Масалан, М.Исъҳоқовнинг Қозоғистон тарихига бағишланган интернет сайтига киритилган материалида Туркистон Мухторияти ҳукуматига бош вазир этиб сайланган Муҳаммаджон Танишбоевнинг ҳукуматдан кетишига «1918 йилнинг бошида большевиклар билан бўладиган муносабатнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин бўлган Мухторият ҳукуматининг баъзи ҳаракатлари билан келиша олмаганлиги» [18; казакҳстан.аwд.кз.
- С.1.] сабаб қилиб кўрсатилади. Бироқ, бирламчи манбалардаги маълумотга кўра М.Танишбоев Мухторият ҳукуматидан «Еттисув вилоятининг қирғизлари Туркистон Мухториятига қўшилишни рад қилиб, Семипалатинскдаги умумқозоқларнинг «Алаш советига» қўшилганликлари учун, Алаш советининг таклифи билан Мухторият ҳукуматидан чиқиб кетган» [19;1918.].
Бундан ташқари, М. Чўқаев муаллиф ёзганидек, М.Танишбоев ўрнига январь ойининг ўрталарида эмас, бошларида келган.
Юқорида тилга олинган К.Л.Есмагабетов монографиясида ҳам Мухторият қўшини масаласида совет тарихшунослигида акс этган ёндошувни кўриш мумкин. Унинг таъкидлашича, Мухторият ҳукумати ўзининг қуролли кучлари бўлмагани учун (!) (таъкид бизники – С.М.) кадрлардан командалик қурамга рус офицерлари, татар, поляк ва харбий асирларни чақирган. Қўқон милициясига бошлиқ этиб босмачи (!) (таъкид бизники – С.М.) Эргаш тайинланди” » [20; 2008. 142-б], деб беради.
Мазкур асарда ҳам бошқа тадқиқотлардаги каби большевиклар билан бўлган харбий жангларда иштирок этган Кичик Эргашнинг Мустафо Чўқаев ўрнига келиши жараёни, уламо ва мухториятчилар ўртасидаги зиддият сабаби ҳам очиб берилмаган.
Муаллиф Туркистон Мухторияти, Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ўртасидаги муносабат масаласига тўхталганда муаллиф совет тарихчиси Д.Л. Голинковнинг «Бухоро амири ва Хива хони томонидан Туркистон Мухториятига ёрдам кўрсатилган» деган фикрига қарши чиқиб, А.Паркнинг 1957 йилдаги асарига таянган ҳолда «бу мафкура таъсирида тарихни очиқдан-очиқ сохталаштиришдир, Бухоро амири Туркистон Мухториятига ҳеч бир ёрдам бермагани, ўша вақтда ёрдам сўраб унинг қабулига борган Муваққат ҳукумат вакиллари билан учрашувдан бош тортган»лиги,
Хива хонлиги ҳам дўстликка ишорат кўрсатмаган”лигини ёзади [21; ўша жойда]. Бу каби ёндошувлар Қозоғистонда нашр қилинган баъзи дарслик ва ўқув қўлланмаларида ҳам акс этган. Мисол учун, 2001 йилда Қозоғистонда нашр этилган «Ўрта Осиё ва Қозоғистон тарихи» номли ўқув қўлланмасида Туркистон мусулмонларининг Фавқулодда ИВ қурултойида раисликка сайланган қозоқ зиёлилари М.Танишбоев ва Мустафо Чўқаевларга асосий урғу берилиб, «уларнинг раҳбарлик лавозимига сайланиши тасодиф эмас эди, айнан улар мутаассиб уламо билан муносабатлардан бирмунча эркин бўлган»лиги айтилади [22; 2001, 512-519-б]. Кўлланмада Мухторият ҳукумати қўшини масаласида ҳам нотўғри ёндошувни кўрамиз. Яъни унда «ҳукумат қўшини биографияси ва шахси шубҳали бўлган босмачи Эргашнинг 1,5 мингга яқин кишисидан ташкил топган эди» [23; Ўша жойда] деб берилади.
2011 йилда қайта нашр қилинган Қозоғистон олий ўқув юртлари учун мўлжалланган «Қозоғистон тарихи» дарслигида ҳам Туркистон Мухториятига алоҳида ўрин берилган бўлиб, унда ҳам мазкур давлат номи «Қўқон мухторияти» деб берилади.
Ўрта умумтаълим мактабларининг 9-синфлари учун қайта ишланиб, 2013 йилда нашр қилинган «Қозоғистон тарихи» дарслигида ҳам Туркистондаги жадидчилик ҳаракати, ўлкада фаолият олиб борган сиёсий партиялар, Туркистон Мухторияти билан боғлиқ масалалар хусусида ҳам сўз юритилади. Дарсликда 1917 йил ноябрда ташкил этилган Туркистон Мухториятни ташкил топиши, унинг таркибига Қозоғистонннинг жанубий районлари ҳам киритилгани, Туркистон ўлкаси мусулмонларининг ИВ фавқулодда съездида М.Танишбаев, 1918 йил бошида эса М. Чўқаевнинг Туркистон Мухторияти ҳукуматининг раҳбари сифатида фаолият олиб боргани ва Туркистон Мухториятини бостирилиши жараёни ҳақида маълумот берилади [24; 2013. 64-77-б].
Шунингдек, асарда «Туркистон жадидлари фаолиятида Ўрта Осиё сиёсий, миллий ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш устиворлик қилгани, бу ҳаракат аҳолининг турли қатламларини қамраган ва халқ ҳаракати кўринишига эга бўлган»лиги, Қозоғистоннинг жанубий областларида вужудга келтирилган «Шўрои Исломия» ва «Шўрои Уламо» фаолиятида М Чўқай, А.Қори, А.Темирбековларнинг фаол роль ўйнаганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Мазкур партияларни вужудга келтирганлар «уламо ва диний кайфиятдаги зиёлилар» [24; Ўша жойда] деб берилган.
Ушбу дарсликда ҳам баъзи фактик хато ва ноаниқликлар, совет даври адабиётларида мавжуд бўлган ёндошувларни учратиш мумкин. Мисол учун дарсликда «Шўрои Исломия» партияси таркибига “миллий буржуазия ва зиёли, феодал ва мусулмон дин пешволари киритилган, «Шўрои Уламо» 1917-1918 йилларда Туркистондаги «аксилинқилобий панисламистик ташкилоти бўлиб, у дин пешволари, маҳаллий феодаллар ва миллий буржуазиянинг бирмунча реакцион қисмини ташкил қилган. 1917 йил ноябрь ойидаги Туркистон Советларининг 3-съездида уламолар Совет ҳокимиятини ўрнатилишига қарши чиқдилар. Унинг ташкилотчилари орасида аксилинқилобий Қўқон Мухториятини ва босмачиликни илҳомлаштирувчилар бўлган», “Уламолар совет ҳокимиятига қарши курашда рус оқ гвардиячилар ва чет эл империалистлари билан иттифоқни маъқул кўрдилар [24; Ўша дарслик, 73-бет], каби хулосалар чиқарилган.
Мустафо Чўқаевни Туркистон Мухторияти ҳукуматида мудофаа вазири лавозимига тайинланганлиги айтилади [24; Ўша дарслик, 73-бет]. Ҳақиқатда эса, Туркистон Мухторияти ташкил этилган даврда Мустафо Чўқаев Ташқи ишлар (Ҳорижия вазири) вазири сифатида сайланган.
Туркистон Мухториятини ҳам 62 кун яшаган деб кўрсатилади [24; Ўша дарслик, 74-бет] (Аслида 72 кун фаолият юритган). Бу каби ёндошувларнинг сабаби бизнингча, тадқиқотларни яратишда муаллифлар томонидан бирламчи манбаларга мурожаат қилмаганлиги боис келиб чиққан бўлса керак.
Шундай қилиб, қозоғистонлик тадқиқотчилар томонидан Туркистон Мухторияти тарихи билан боғлиқ кўп сонли ва хилма-хил тадқиқотлар яратилди. Бизнингча, тарихчилар олдида бажарилиши лозим бўлган яна бир қанча вазифалар мавжуд. Масалан,
- Туркистон Мухториятининг вужудга келиши ва фаолиятида иштирок этган шахсларга оид тадқиқотлар доирасини кенгайтириш;
- Мухторият ҳукуматининг кадетлар, меньшевик, эсер партия вакиллари, Оренбург билан алоқалари ҳукуматининг Жанубий- шарқий иттифоққа қўшилиши масаласи;
- Туркистон, Бошқирд, Украина, Алаш Ўрда каби миллий мустақиллик учун курашган ҳаракат раҳбар ва қатнашчиларининг ўзаро алоқалари, ёндошуви, қарашлари, миллий ҳаракатларнинг бир-бирига боғлиқлигини ўрганиш;
- Бирламчи манбалар асосида фактларни ишончлилигини ва кўрилаётган масалаларнинг ҳақиқийлигини аниқлаб, Ўрта Осиёдаги милллий давлатчилигининг ягона концепцияни яратиш;
- Мухторият ҳукуматининг дипломатик фаолияти, чет давлатлар (АҚШ, Қашқар, Эрон ва бошқа), Бухоро – Хива хонлиги билан алоқалари муносабатлари каби масалаларни ана шу вазифалар қаторига киритиш мумкин.
Мазкур муаммони халқаро илмий натижалар билан ҳамоҳанг ўрганиш эса шубҳасиз тадқиқотларни янада самарали бўлишини таъминлайди.
МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
- Аманжолова Д.А., Рыскулов В.В. Председатель Западного Отделения Алаш-Орды Д. Досмухамедов и судьбы казахской интеллигенции в период сталинских репрессий // https://eurasica.ru/articles/ казакҳ
- Нурмугамбетова Р.Н. Алаш и история Алаш. Историография проблемы (20-90-е годы): Автореф. Дисс.канд. ист. наук. Алматы, 145с.
- Султан Хан Аккулулы. Жизнь и смерть лидера Алаш Орды. Очерк об общественно-политической и научной деятельности А. Н.Букейхана (Букейханова) // нклибрарй.фреэнет.кз/ элиб/cоллеcт/деатҳ.ҳтм — 149к.
- Чокай-огли М. Туркестан под властью Советов (к характеристике диктатуры пролетариата). Статьи, воспоминания.Алма- Ата:Айкап,1993.160 с.
- Байбот К. С. «Мұстафа Шоқай. Түркістан ның қилы тағдыры» // Алматы, «Жалын», 1992.
- Есмагабетов К.Л. Элым таныган тулға (Мустафа Шоқайнын дунетанымы женэ қайраткерлик бўлмысы). Алматы: Дайк-Пресс, 2008. 122-159-бетлар.
- Рустемов С. Туркистан мусылмандарынын қўзғалысы (ақпан 1917–1918 ж) // ҚазМУ Хабаршысы. Тарих серияси. № 2. 69-бет; Турcын Х.М. Туркистан (Қўқон) автономиясы: килыптасу жэнэ куйреу тарихи (1917-1918 жж): Автореф. Т.ф. н. дисс… — Алматы, 2001; Утепова К. Г. Туркестан (Қўқан) автономиясынын курылуы туралы // Вестник КазНУ. 2004. №3 (34). Б.174-177.
- Турсун Х. М. История деятельности национальной элиты в этнополитических процессах Туркестана (первая четверть ХХ в.): Автореф. дисс... д.и.н. 2010.
- Қыдыралиев Д. Түркістандағы автономия мəселесі жəне ұлттық құрылтайлар // Отан тарыхи. 2010. №3. 34-38-бетлар.
- Кульшжанова А.А. Туркестанский джадидизм как разновидность национализма // Вестник КазНУ. Серия Востоковедения. №1 (50).
- Наушабаев Ж. А. Образование и деятельность национальных общественно-политических организаций в Туркестанском крае (на материалах Семиреченской и Сырдарьинской области в начале ХХ века). Автореф. дис. к.и.н. 2010.
- Жарылқапова Ж.Қ. Мұстафа Шоқайдың Түркістан Автономиясын құрудағы қызметі // КазНУ Ҳисторй сериес. Но1 (76). 2015.
- Кадырбаев А.Ш. Армянская диаспора и Дашнакцуютун в Туркестане 1917-1922 годы // Восточный архив. 2013. №2 (28).
- Исхаков С. М. Кокандское правительство – реальная попытка построения единого Туркестанского государства. В кн: История Республики Казахстан — // http://kazakhstan.awd.kz. — С.1.
- Хабарлар // Улуғ Туркистон. 1918, 19 февраль.
- Есмагабетов К.Л. Элым таныган тулға (Мустафа Шоқайнын дунетанымы женэ қайраткерлик бўлмысы)– Алматы: Дайк-Пресс, 2008.
- 22. История Казахстана и Средней Азии Алмаата,
- История Казахстана. (Начало ХХ века – настоящее время) Учебник для 9 класса общеобразовательной школы. 3-е издание, переработанное / Под общей редакцией доктора исторических наук, профессора Б.Г. Аягана. Астана: Атамура, 2013. 400 с.