Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ ТАРИХИНИ ЁРИТУВЧИ WWW.MUXTORIYAT.UZ ЭЛEКТРОН ПЛАТФОРМАНИ ЯРАТИШНИНГ АҲАМИЯТИ

ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ ТАРИХИНИ ЁРИТУВЧИ WWW.MUXTORIYAT.UZ ЭЛEКТРОН ПЛАТФОРМАНИ ЯРАТИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Саидакбар АГЗАМХОДЖАЕВ, тарих фанлари доктори, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори.

Аннотация. Ушбу мақолада Ўзбекистон тарихи, ўзбек халқининг миллий давлатчилик анъаналарини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида илк бора миллий-демократик давлатчилик қурилиши тажрибаси бўлган Туркистон Мухторияти номли автоном республиканинг тарихини батафсил ёритиб берувчи алоҳида www.muxtoriyat.uz электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш хақида маълумотлар берилган.

Калит сўзлар: Россиядаги Февраль ва Октябрь инқилоби, 1917– 1918 йилларда Туркистондаги ижтимоий-сиёсий воқеалар, большевиклар, миллий-озодлик ҳаракати, жадидчилик, маърифатпарварлик, ислоҳотчилик ҳаракати, автоном республика, Туркистон Мухторияти, инновация, электрон платформа, мультимедиа мобил илова.

Абстарcт. Ин тҳис артиcле, а сепарате www.mukhtoriyat.uz элеcтрониc платформ тҳат детаилс тҳе ҳисторй оф Узбекистан, тҳе ҳисторй оф тҳе аутономоус републиc оф Туркестан Мукҳторият, wҳич wас тҳе фирст эхпериенcэ оф буилдинг а натионал-демоcратиc статеҳоод он тҳе басис оф модерн информатион анд cоммуниcатион течнологиес, ин ордер то wиделй промоте тҳе традитионс оф натионал статеҳоод оф тҳе Узбек пеопле он а глобал сcале, анд информатион абоут тҳе cреатион оф итс мобиле апплиcатион ис провидед.

Кей wордс: Фебруарй анд Оcтобер револутион ин Русциа, соcио-политиcал эвентс ин Туркестан ин 1917–1918, Большевикс, натионал либератион мовемент, модернисм, энлигҳтенмент, реформ мовемент, аутономоус републиc, Туркестан аутономй, инноватион, элеcтрониc платформ, мультимедиа мобиле апплиcатион. 

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, республика ҳаётининг барча жабҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Ўзбек халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаши миллий тикланиш билан боғлиқ жараёнларни чуқур идрок этишда миллий давлат қурилиши тажрибасини илмий ўрганилиши, Ўзбекистонни янгиланиш ва тараққиёт йўлидаги тажрибаларни умумлаштиришни тақозо этади.

ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошида Туркистонда миллат ва ўлка тараққиёти йўлида кураш олиб борган маърифатпарвар жадидларнинг ҳаёти, фаолияти ва илмий, адабий меросини чуқур ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон тарихи, ўзбек халқининг миллий давлатчилик анъаналарини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида илк бора миллий-демократик давлатчилик қурилиши тажрибаси бўлган Туркистон Мухторияти номли автоном республиканинг тарихини батафсил ёритиб берувчи алоҳида электрон платформа ва унинг мобил иловаси яратиш бугунги куннинг маҳим вазифалардан бирига айланди.

Мазкур лойиҳа асносида озодлик ва мустақиллик ғояларини ўзида мужассамлаштирган ва ўзбек халқи тарихида ўчмас из қолдирган муҳим тарихий воқеалардан бири – 1917–1918 йилларда Туркистон Мухторияти номли миллий-демократик автоном республиканинг ташкил этилиши, қисқа фурсатли фаолияти ва тугатилиши билан боғлиқ тарихни чуқур ўрганиш ва оммага етказишга хизмат қилувчи электрон дастур яратилади.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида қуйидаги илмий- тарихий масалалар ўз ечимини топади:

  • Туркистонда ислоҳотчилик ғояларини шакллантиришга шарт-шароит яратган тарихий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий омиллар;
  • жадидчилик ва Туркистон Мухториятининг ўзаро яқин алоқаси;
  • миллий демократлар фаолиятининг дастурий, ташкилий асослари ва уларнинг концептуал қарашлари.

Шу билан бирга Ўзбекистонда биринчи миллий-демократик давлат тузилмаси – Туркистон Мухторияти барпо этилиши тажрибаси умумлаштирилади ва унинг зўравонлик билан бости- рилишининг ҳаққоний манзараси ёритилади.

Ушбу амалий лойиҳани бажариш жараёнида Ўзбекистоннинг ХХ аср бошидаги тарихий фото, видео, архив ҳужжатлари нусхалари ва ёзувли матнлар онлайн кўринишда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилади.

Ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутган Туркистон Мухториятига оид маълумотларнинг жамланган ҳолда глобал интернет тизими орқали кенг оммага тақдим қилиниши Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти олдида обрўсини оширишга, Ватанимиз тарихига қизиқиш ва ҳурматнинг ортишига илмий асос бўлиб хизмат қилади.

Мазкур лойиҳа доирасида электрон платформа веб- технологиялар асосида ишлаб чиқилади. Электрон платформа 2 қисмдан иборат бўлади: веб-сайт ва маълумотлар базаси.

Веб-сайт қисми ўз навбатида 3 та таркибий модулларга бўлинади:

  • фойдаланувчилар (сайт хизматидан фойдаланувчи мижозлар) га мўлжалланган веб-саҳифаларни ўз ичига олган модуль;
  • платформани контент (материаллар) билан тўлдириш учун хизмат қиладиган веб-саҳифаларни ўз ичига олган модуль;
  • янгиликлар қўшиш, платформа фойдаланувчиларини бошқариш учун мўлжалланган маъмурлаш модули.

Электрон платформада 3 хил (мижоз, модератор, администратор) турдаги фойдаланувчилар бўлиб, улар интерактив тарзда юқорида кўрсатилган модуллар асосида ишлайди. Электрон платформа базаси ҳар бир маълумотнинг бир нечта тильдаги вариантини сақлаш имконини беради. Электрон платформада исталган вақтда янги маълумотларни қўшиш, тўлдириб бориш орқали тизимни такомиллаштириб бориш мумкин бўлади. Маълумотлар базасида маълумотларни қайта ишлаш тезлигини ошириш учун оптимал лойиҳалаштириш усуллари қўлланилади.

Кутилаётган натижалар ва уларнинг илмий ва ижтимоий аҳамиятга  эгалиги,  режалаштирилган  натижаларнинг  жаҳон миқёсидаги тадқиқот натижаларига мувофиқлиги, лойиҳада режалаштирилган натижаларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалиётга татбиқ этилиши қуйдагилардан иборат.

Илмий аҳамияти: Лойиҳа натижасида Ўзбек миллий давлатчилиги тарихида муҳим ўрин эгаллаган, Ўзбекистонда илк демократик давлат тузилмаси бўлган Туркистон Мухторияти тарихи, фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берувчи уч тил (ўзбек, рус, инглиз)дан иборат алоҳида www.muxtoriyat.uz электрон платформаси ва мобил иловаси яратилади ва ишга туширилади.

Умуман олганда, ушбу лойиҳада қуйидаги илмий муаммоларни ҳал этиш режалаштирилган:

  1. Якуний натижа сифатида ишлаб чиқилган электрон платформа «Мухторият тарихи», «Ҳукумат аъзолари», «Тарихий ҳужжатлар», «Электрон кутубхона», «Медиотека» каби бўлимлардан иборат бўлиб, матнли, фото ва видео материалларни қамраб
  2. Тадқиқот натижасида яратилган электрон платформа алоҳида домен орқали интернет тармоғига жойлаштирилади ва нафақат Ўзбекистон, балки дунё жамоатчилигига фойдаланиш учун тақдим Ўзбекистон тарихи, хусусан, миллий-демократик давлатчилик тарихида ўзига хос ўрин эгаллаган Туркистон Мухториятига оид маълумотларни кенг оммага тарғиб қилишга хизмат қилади.
  3. Лойиҳа натижалари бўйича ОАК рўйхатидаги ва Wэб оф Сcиенcэ ҳамда Сcопус маълумотлар базасида индексацияланган журналларда илмий мақолалар нашр этилади.

Технологик аҳамияти: Ҳозирги кунда олинган натижа кўрсаткичларнинг автоматлаштирилган мониторингини амалга ошириш учун ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган моделлаштирилган ва синовдан ўтган методлардан фойдаланилади. Назарий ва амалий тадқиқотлар натижалари ва уларнинг ўзаро мутаносиблиги натижаси билан асосланади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида қўлланилган схемалар ва алгоритмларнинг мантиқий схемаларини минималлаштириш хоссаси,  ягона  тизим  асосида  техник  маълумотлар  базаси ифодаланади, моделлаштирилади, синтез қилинади ва шакл- лантириш билан изоҳланади

Натижаларининг амалий ахамияти шундаки, Ўзбекистон халқаро ислом университети, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти, республикадаги бошқа музейлар ва олий ўқув юртлари муассасаларида синовдан ўтказилади. Тадқиқот натижаларига интеллектуал мулк объектлари учун тегишли ҳужжатлар олинади. Ижтимоий-иқтисодий аҳамияти: Кейинги йилларда дунёнинг турли бурчакларида яшовчи халқларнинг тарихи, жаҳон мамлакатларида содир бўлган ижтимоий-сиёсий, маданий жараёнлар билан таништирувчи илмий дастурлар, видеоконференциялар, видеомулоқотлар, видеодарсларни махсус телеканаллар ёки интернет сайтларига жойлаштириш оммалашмоқда. Шу сабабли, илгари фақат китоблар орқали олинган маълумотларни ҳозирги кунга келиб телевидение ёки интернет орқали олиш мумкин.

Бугунги ахборотлашув даврида барча соҳалар қатори илм-фан соҳасида ҳам илмий материалларни интернет тармоғи орқали кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш урфга кириб бормоқда. Лойиҳа доирасида яратиладиган электрон платформа ҳам барча ижтимоий қатламдаги фойдаланувчилар учун Ўзбекистон тарихи, хусусан Туркистон Мухторияти тарихига оид батафсил ва ҳаққоний маълумотларни тақдим этади.

Туркистон Мухторияти тарихини ёритувчи www.muxtoriyat. уз электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш жараёнида Ўзбекистон халқаро ислом академияси замонавий компьютер воситалари, жумладан, принтер, сканер, видеопроектор, юқори тезликдаги интернет алоқаси билан таъминланади. «Ўзбекистон тарихи» телеканали, ЎзХИА ҳузуридаги «Зиё» студияси маҳсулотлари ва имкониятларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Шунингдек, ЎзХИА «Замонавий ахборот технологиялари» кафедраси информацион дастурларидан мақсадли фойдаланилади.

Яратиладиган электрон платформа учун контент ЎзХИА ходимлари томонидан ишлаб чиқилиб, муттасил янгиланиб, мунтазам равишда бойитиб борилади. Республика миқёсида тарихшунос олимлар, ёш тадқиқотчилар томонидан Ўзбекистоннинг ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларидаги тарихи, хусусан, Туркистон Мухторияти тарихига оид нашр этилган монографиялар, рисолалар, мақолаларнинг электрон нусхалари киритиб борилади. Шунингдек, республикадаги архивлар, музейлар ва кутубхоналардаги ҳужжатларни тадқиқ этиш асосида амалга оширилади.

Шундай қилиб, мазкур электрон платформа ёш тарихчиларга илмий янгиликларни кенг жамоатчиликка етказишлари учун ўзига хос замонавий восита вазифасини ўтайди.