Гулноза АҲМАДЖОНОВА, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом тарихи ва манбашунослиги ИРCИCА» кафедраси ўқитувчиси.
Аннотация. Ушбу мақолада Марказий Осиё минтақаси халқлари давлатчилиги тарихида Туркистон Мухториятининг ташкил этилиши ёритилган. Шунингдек, ўша давр миллий матбуотида Туркистон мухториятининг фаолияти ва унинг қисматига доир кўп маълумотлар таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: Туркистон Мухторияти, қурултой, кенгаш, шўро, «Улуғ Туркистон», «Нажот», «Турон» газеталари.
Абстраcт. Тҳис артиcле десcрибес тҳе эстаблишмент оф тҳе Туркестан Аутономй ин тҳе ҳисторй оф тҳе статеҳоод оф тҳе пеоплес оф тҳе Cэнтрал Ациан регион. Алсо, тҳе натионал пресс оф тҳат тиме аналйзед а лот оф информатион абоут тҳе аcтивитиес оф Туркестан аутономй анд итс фате.
Кей wордс: Туркестан Аутономй, cонгресс, cоунcил, шура, «Улуғ Туркистан», «Нажот», «Турон» неwспаперс.
Марказий Осиё минтақаси халқлари давлатчилиги тарихида 1917 йилнинг 28 ноябрь санаси «Туркистон Мухторияти» деб аталган ҳукуматнинг ташкил топгани муҳим тарихий воқеа сифатида муҳрланган.
Маълумки, 1917 йилнинг 27 февралида Петроград шаҳрида бўлган демократик инқилоб бу минтақага ҳам ўз таъсирини ўтказди. Туркистонда янги жамият куртакларини шакллантириш учун ҳаракатлар бошланиб кетади. Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўлка мухторияти масаласи асосий масала бўлиб қолади. Туркистонга мухторият мақомини бериш ғояси нафақат зиёлилар орасида, хатто оддий одамлар ўртасида ҳам анча оммалашган эди.
1917 йилнинг март – апрель ойлари ўлканинг сиёсий уйғонишида бурилиш даври бўлган.
1917 йилнинг апрелидан ноябрь ойига қадар Умумтуркистон мусулмонларининг 4 та қурултойи бўлиб ўтган бўлиб, у Туркистон Мухторияти ташкил топиши билан якун топган.
Апрель ойида Умумтуркистон мусулмонларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди. Ушбу қурултойда, энди нима қилиш керак, монархия режимидан сўнг нима бўлади, кенгашлар нима дегани, ҳокимият тузилмалари қандай ташкил этилади, қабилидаги саволлар кўриб чиқилди. Унда «Шўрои исломия» деган ташкилот тузишга қарор қилинди. «Шўро» сўзи «кенгаш» маъносини англатади ва «мусулмонлар кенгаши» деб таржима қилинади. Тошкент шаҳрида апрель ойида шундай ташкилот тузилгани ҳақидаги хабар бошқа шаҳарларга ҳам ёйилиб кетди [2].
Туркистон жадидлари, миллий зиёлилари ва ислом уламоларининг етакчилари бўлган Махмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори, Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев, Фитрат, Файзулла Хўжаев, Садриддин Айний, Мустафо Чўқай, Муҳаммаджон Тинишбоев, Шерали Лапин, Ахмад Закий Валидий, Обиджон Махмудовлар ўлкада янги ташкил қилинган «Шўрои Исломия» ҳамда «Шўрои Уламо» деб номланган сиёсий партияларнинг тузилишида асосий ташаббускорлардан бўлган.
1917 йил 7 апрелда Петрограддаги Муваққат ҳукумат қарори билан кадет Н.Н.Шчепкин раислигида Муваққат ҳукуматнинг Туркистон Комитети ташкил қилинди. Комитет таркибига 9 киши кирган бўлиб, уларнинг тўрттаси Алихон Букейхонов (1868-1937), М.Тинишбоев, Садри Максудов, А. Давлетшинлар туркий халқлар вакиллари эди. Кейинчалик Туркистон Комитетининг таркиби ўзгартирилди. Жадидчилик 1917 йилда маърифатчилик ҳаракатидан сиёсий ҳаракат даражасига аллақачон кўтарилган эди [4].
Марказий шўронинг органи сифатида «Нажот» (муҳаррири — Мунаввар қори), кейинчалик «Кенгаш» (муҳаррири — Валидий) газеталари чиқа бошлаган. Шунингдек, 1917 йилда нашр қилинган «Улуғ Туркистон», «Турон» газеталарида мухториятчилик ғояси билан суғорилган мақолалар чоп қилинган. Шундай қилиб, 1917 йил баҳорида Туркистоннинг бирлиги ва яхлитлиги томон муҳим қадам ташланган. Тарихда илк марта Бутунтуркистон миқёсида мусулмонлар қурултойи чақирилиб, унда туб халқларнинг мухторият томон қатъий интилиши, ўз анъаналари, урф-одатлари ва турмуш тарзини изчил туриб ҳимоя қилиши айтилган эди.
Дастлаб, газета ва журналларга асос солинган, одамлар маҳаллаларга бориб, тушунтириш ишлари олиб борган, чунки ўша пайтларда кўпчилик нималар бўлаётганини тушунмаган. Шу сабаб тушунтириш ишлари олиб борилган. У пайтда ҳали «Шўрои исломия» бутун Туркистонни қамраб олмаган эди. Аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борган шундай шаҳар мусулмон кенгашлари тузилган. Албатта, халқларни, аҳолини доимий тарзда эркин йиғиб туриш ва улар орасида бемалол тушунтириш ишлари олиб бориш имконияти бўлмаган, чунки айнан Тошкент кенгаши – Ишчи ва аскар депутатларнинг Тошкент кенгаши бу жараённи назорат қилиб, айнан тартибга солиб турган [2].
Ўша давр миллий матбуотида Туркистон мухториятининг фаолияти ва унинг қисматига доир жуда кўп маълумотларни учратиш мумкин.
Зиёлилардан Ислом Шоаҳмедов томонидан Туркистон мусулмонларининг ИИ қурултойида муҳокама қилиш учун тайёрланган «Туркистон федерацияси» номли лойиҳа катта аҳамиятга эга. Лойиҳа 27 моддадан иборат бўлиб, унда мухторият ҳукуматининг барча жабҳалари қамраб олинган. Қурултой кунлари Қўқон шаҳри аҳолиси ва бутун халқ мухторият хукумати тарафдори эканлигани кўрсатди, уни қувватлаб кўп минг кишилик намойишлар бўлганлигини маълумотлар тасдиқлайди. Халқимиз: «Туркистоннинг ери – бизнинг танамиз, суви – қонимиздир. Кимда – ким иккисига тегадиган бўлса, бизни қонимизни тўкиш билан баробардир», [3] — деган шиорни илгари сурдилар.
Ниҳоят, 28 ноябрда ташкил топган давлатнинг номи «Туркистон Мухторияти» деб аталадиган бўлди. Ҳокимият таркиби эса қуйидагича шаклланиши лозим эди: Таъсис съезди чақирилгунга қадар ҳокимият тўла равишда Туркистон Мувақққат Кенгаши ва Туркистон Халқ (Миллий) Мажлиси қўлида жамланади. Муваққат кенгаш аъзоларидан 12 кишилик ҳукумат тузиладиган бўлди. Туркистон Муваққат Кенгаши аъзоларининг сони илгари Бутунроссия Таъсис Мажлисига Туркистон ўлкасидан сайланган номзодлар сонига қараб аниқланди (32 киши) («Эл байроғи», 1917 йил 22 декабрь).
Халқ Мажлиси (унга 54 ўрин белгиланди) таркибидан шаҳарлар маҳаллий бошқармаларидан ҳам 4 вакилга ва ўлкадаги турли европалик ташкилотларнинг вакилларига 18 ўрин ажратилди. Шундай қилиб, учдан бир ўрин ўлкадаги барча аҳолининг 7 фоизини ташкил этган европалик аҳоли вакилларига берилди [1;129].
Мисол тариқасида айтадиган бўлган, биргина 1917 йилнинг 1 декабрида Наманган уездида ҳам аҳолининг мухторият ҳукуматини қўллаб-қувватлашга бағишланган намойиши уюштирилган. Бу намойишларда 100 мингга яқин киши иштирок этган. Кўчалар аҳоли билан тўлиб, «Яшасин Туркистон мухторияти ва унинг ҳукумати», — деган шиорлар ёзилган плакатлар кўтариб хурсандчилигини кўрсатган.
Шу ўринда эътибор қаратиш зарур бўлган бир жиҳат бор: Туркистон Мухторияти 2 ярим ой мавжуд бўлгандан сўнг ўртада икки ҳокимият: Тошкентда Халқ комиссарлари кенгаши ва Туркистон Мухторияти ҳукумати вужудга келди. Ўрта музокаралар бошланди... Аммо марказдан ҳар қандай йўл билан йўқ қилиш тўғрисидаги топшириқ келгани Тошкентдан ҳарбий эшелон жўнатилишига сабаб бўлди. Фарғона орқали етиб борган 11 та эшелон Қўқон шаҳрини ўраб олади ва 11 та тарафдан тўплар ўрнатилади. Дастлаб Туркистон Мухториятидан таслим бўлиш талаб қилинади. Аммо улар қатъий мавқени эгаллаб, бу талабни рад этади. Шундан сўнг шаҳарни тўпга тутишга буйруқ берилади ... Шу тариқа ҳукуматнинг айрим аъзолари ҳам ўлдирилади. Бошқалари эса Қўқондан чиқиб кетишга мажбур бўлади. Мақсад ҳамма нарсани ташлаб кетиш эмас, вазиятдан чиқиш бўлган эди... 19 февралда Туркистон Мухторияти ер билан яксон қилинди, деб ҳисобланади, аммо Туркистони мухторияти ғоялари сақланиб қолаверган [2].
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Туркистон Мухторияти ҳукумати эрксевар халқимизни миллий мустақиллик ва истиқлол учун курашга даъват этганини, шунингдек, қисқа фурсатда амалга оширган тадбирлари, минтақа аҳолисининг бу ҳукуматни қўллаб- қувватлаши масалаларини илмий асосда таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.
МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
- Аъзамхўжаев С. Туркистон мухторияти: миллий-демократик давлатчилик қурилиши тажрибаси. -Т.:”Маънавият”, 2000. – 129 б.
- Туркистон Мухторияти. ҳттпс://узаналйтиcс.cом/тарих/10439/ [29.11.2022]
- Туркистон мухторияти // Улуғ Туркистон, 1917 йил 8 декабрь.
- Шамсутдинов Р.Т. Туркистон мухторияти ва унинг тақдири. https://e-tarix.uz/maqolalar/498-maqola.html