Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИДА ФАРҒОНА ЖАДИДЛАРИНИНГ ИШТИРОКИ

ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИДА ФАРҒОНА ЖАДИДЛАРИНИНГ ИШТИРОКИ

Тоҳиржон ҚОЗОҚОВ, тарих фанлари номзоди, Турон халқаро университети доценти.

Аннотация. Ушбу мақолада Туркистон Мухториятининг ташкил этилишида Фарғоналик жадидларнинг иштироки, водий аҳолиси томонидан Мухториятнинг қўллаб-қувватланиши, Мухторият ҳукумати таркибида турли лавозимларда ишлаган фарғоналик тараққийпарварлар ҳақида маълумотлар берилган.

Калит сўзлар: Мухторият, жамият, жадид, Шўрои Исломия, Қўқон, съезд, Таъсис Мажлиси, митинг, маданият, маориф, нашр, волость, аъзо, тараққийпарвар, Шўро.

 

Абстраcт. Тҳис артиcле провидес информатион абоут тҳе партиcипатион оф Фергҳана Жадидс ин тҳе эстаблишмент оф тҳе Туркестан Аутономоус Регион, тҳе суппорт оф тҳе Аутономоус Регион бй тҳе ресидентс оф тҳе валлей, анд Фергана прогрессивес wҳо wоркед ин вариоус поситионс wитҳин тҳе Аутономоус Говернмент.

Кей wордс: Аутономй, соcиетй, модернитй, Шура Исламия, Кокан, ассемблй, Cонституэнт Ассемблй, меэтинг, cултуре, эдуcатион, публиcатион, волость, мембер, прогрессиве, Шура.

1917 йилда Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг муҳим масалалардан бири, бу Туркистонда янги бошқарув усулидаги давлатчиликни ташкил этиш эди. Ўша тарихий шарт- шароитларда миллий давлатчиликка эга бўлиш ғояси турли ташкилот ва партияларнинг ўзаро курашида асосий қуролга айланди. Жадидларнинг интилишлари Туркистонда федерация асосида миллий-демократик давлатчиликни барпо этишга қаратилган эди. 1917 йил март ойининг бошларида Тошкентда ўлка мусулмон зиёлиларининг «Шўрои Исломия» жамияти тузилди [5]. Бу ташкилотнинг  вужудга  келиши  тасодифий  бўлмай,  балки

 

Туркистон халқлари сиёсий фикрлари тадрижий ривожланишининг қонуний маҳсули эди. Унинг таркибини турли хил дунёқарашдаги, бироқ, миллий озодлик ғояларини ўзларининг асосий мақсади деб билган ўлка зиёлилари ташкил қилар эди.

Ушбу ташкилотнинг юзага келишида Туркистон жадидлари муҳим роль ўйнадилар [4].

Тез орада турли шаҳарларда «Шўрои Исломия»нинг шўбалари ташкил топди. 1917 йил 25 майда Қўқонда Фарғона вилояти мусулмонлари съезди бўлиб ўтди. Вилоят «Шўрои Исломия» ташкилоти ушбу съезднинг ташкилотчиларидан бўлди. Съездда 42 мусулмон ташкилотидан 98 делегат иштирок этди [9]. Президиумга: С. Акаев, К. Раҳмонбердиев, Т. Норбўтабеков, О. Маҳмудов, А. Зиёев, Я. Яҳёхонов, А. Умарбоевлар сайландилар. Съезд ўлка «Шўрои Исломия»сига вилоятдан икки киши: Миродил Мирзааҳмедов ва Олимхонтўрани вакил этиб сайлади. Т.Норбўтабеков эса, Фарғона вилоятидан Муваққат ҳукумат Туркистон комитети ҳузуридаги мажлисга аъзо сифатида сайланди. 1917 йилнинг 20 мартида Қўқонда бўлиб ўтган мусулмон фуқораларининг умумий йиғилишида «Мусулмон маданий- маърифий жамияти» тузилганлиги эълон қилинди ва бу жамият апрель ойида Фарғона вилояти ҳарбий губернаторлиги тамонидан расман рўйхатдан ўтказилади. 20 март кунги йиғилиш қайдномасида кўрсатилганидек, жамиятнинг асосий мақсади мусулмон аҳолиси орасида маориф ва маданиятни ёйиш ҳамда уларнинг янада

жипслаштиришдан иборат бўлган [13].

Андижон шаҳрида август ойининг бошларида мусулмон ҳунар аҳлининг «Санойи ул-ислом» шўроси тузилди. Унга 1500 киши аъзо бўлиб кирди [6;Б.8.].

Шаҳар Думаси учун бўладиган сайловларга барча ташкилотлар томонидан қизғин тайёргарликлар кўрилди. 14-17 июль кунлари Андижонда уезд-шаҳар мусулмон ташкилотлари «Шўрои Исломия», «Муфтаҳ ул-маориф», «Ҳаваскорони маориф» ва бошқаларнинг съезди бўлиб ўтди. Съездда 11 та масала кўрилди: яъни, Қозонда бўладиган Бутунроссия Мусулмонлари съездига делегатлар юбориш; Таъсис Мажлиси учун бўладиган сайловларга маҳаллий аҳолини тайёрлаш учун уездларга ташвиқотчилар юбориш; аҳоли рўйхати ҳақида, шаҳар Думаси сайловларида аёлларнинг иштироки ва ҳ.з [12].

Бутун Туркистонда бўлгани каби, Фарғона водийсида ҳам жадидлар томонидан барча маҳаллий жамиятларни ягона ташкилот қилиб бирлаштириш ҳаракатлари давом этди. 12-14 июль кунлари Скобелев шаҳрида Фарғона вилоят мусулмон ташкилотлари вакилларининг навбатдаги съезди бўлиб ўтди. Ушбу съездда 137 делегат иштирок этди. Анжуман барча мусулмон ташкилотларини сиёсий жиҳатдан бирлашишга чақирди.

Ушбу съезднинг муҳим аҳамияти, «Турк Адами Марказияти» фирқасининг тузиш ҳақида қарор қабул қилиниши бўлди. Делегатлар тузилажак фирқанинг низомномаси ва маромномаси лойиҳаси билан қисқача таништирилдилар. Ушбу қонуний ҳужжатларни ишлаб чиқишда фарғоналик жадид ва уламолардан Камолуддин қози Раҳмонберди ўғли, Мулло Муҳиддин, Махдум аълам мулло Муҳаммад, Мулло Боқи Охунд домулло Одилбой ўғли, Мулло Нуриддин Аълам Йўлдошхўжа эшон ўғли, Мулло Муҳаммаджон Камолжонбоеф, Мирзо Абдулқодирбек Мирзоаҳмад Қушбегиев, Обиджон Маҳмудов, Миродил Мирзоаҳмад ўғли иштирок этдилар [10; Б.8.].

Туркистоннинг кўплаб шаҳарларида янги партиянинг ташкилий йиғилишлари бўлиб ўтди. Жумладан, 23 август куни Андижонда «Ҳаваскорони маориф», «Турон», «Талабалар жамияти» ташкилотлари вакиллари томонидан «Турк Адами Марказияти» фирқасининг Муваққат қўмитаси тузилди. Унинг таркибига Хусан Эшонхўжа, Соҳиб афанди, Исроил Юсуфзода ва бошқалар сайландилар [11].

20 августда Марғилон шаҳрида 2000 кишилик митинг бўлиб ўтди. Унда маҳаллий «Шўрои Исломия» ташкилоти фаоллари йиғилганларни шаҳарда федералистлар фирқаси шўбасини тузишга чақирдилар.

Тараққийпарвар зиёлилар томонидан ишлаб чиқилган фирқанинг маромномасини ўлкада демократик кўринишдаги давлат қуришнинг назарий асоси эди, дейиш мумкин [10; Б.8.].

Ўлкадаги демократик жараёнлар ривожида водийдаги қирғиз миллий жамиятлари ҳам фаол қатнашдилар. 1917 йилнинг 17 июнида Андижонда «Элатия» жамияти тузилиб, унинг раҳбар ҳайъатига Кенжа Али Дўстов, Сулаймон Келганбоев, Ботирхон Меирбеков ва бошқалар аъзо бўлиб кирдилар [3].

Бироқ, 1917 йилнинг 15-22 ноябрь кунлари Тошкентда ишчи, солдат ва крестян депутатлари Советларининг ИИИ ўлка съезди бўлиб ўтди. Съезд сўл эсер, большевик ва максималистлардан иборат Туркистон Халқ Комиссарлари Совети (раиси — Ф.И. Колесов) тузилганлигини эълон қилади. Ҳукумат таркибига маҳаллий аҳолидан биронта ҳам вакил киритилмади. Бундан норози бўлган «Шўрои Исломия» ва бошқа маҳаллий ташкилотлар 1917 йилнинг 26 – 29 ноябрь кунлари Қўқонда ўлка мусулмонларининг ИВ фавқулодда съездини ўтказдилар. Съезд ишида Туркистоннинг барча ҳудудларидан 300 дан ортиқ, жумладан, рус ташкилотлари вакилларидан ҳам делегатлар иштирок этди.

27 ноябрь куни съезд Таъсис Мажлисининг чақирилишига ҳеч қандай умид қолмаганлиги ва ягона йўл мухторият эълон қилиш эканлигини эътироф этган ҳолда, Туркистон Мухторияти тузилганлигини эълон қилди [1;Б.45.].

Туркистон Мухторияти таркибида кўплаб фарғоналик жадидлар масъул лавозимларда ишладилар. Фарғоналик жадидлар бутун фаолиятлари давомида Мухториятни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни тарғиб ва ташвиқ қилдилар.

Халқ Мажлисига Фарғона вилоятидан Шоислом Шоаҳмедов, Абдураҳмон Ўразаев, Ҳидоятбек Юрали Акаев, Саййид Носирхонтўра, Тошхўжа Ашурхўжаев, Миродил Мирзааҳмедов, Абдулқодир Қушбегиев, Обиджон Маҳмудов, Жамшидбек Қорабековлар кирдилар.

Съездда миллий пул жамғармаси ташкил этилиб, фарғоналик тараққийпарварлардан Миродил Мирзааҳмедов 10.000 рубль миқдорида пул ўтказди.

1918 йил 10-11 январь кунлари Андижонда «Муайян ул- ислом» жамияти идорасида Туркистон Мухториятини қўллаган ҳолда, барча мусулмон жамоат ташкилотларининг съезди бўлиб ўтди [8].

2017 йил 1 декабрда Туркистон Мухториятини қўллаб- қувватлаб, Наманган уездида 100 мингга қадар киши иштирок этган намойиш бўлиб ўтди. Намойишчиларнинг байроқларига «Яшасун мухториятли Туркистон ва унинг ҳукумати!» сўзлари ёзилган эди. 6 декабрда эса, худди шундай намойиш Жалолобод волостига қарашли Хонобод қишлоғида ҳам ўтказилди [2;Б.158-159].

Мухторият ҳукумати томонидан маданий-маърифий ишларни яхши йўлга қўйиш мақсадида махсус «Мусулмон халқ маорифи» бўлими ташкил қилинди. Унинг раҳбари этиб, Фарғона «Шўрои Исломия»сининг фаолларидан Саййид Носирхонтўра тайинланди [7].

Бироқ,  ҳужжатли  маълумотларга  кўра,  Туркистон Мухториятининг ташкил топиши ва унинг ўлка маҳаллий аҳолиси манфаатларига мос тушувчи сиёсати большевиклар томонидан салбий тарзда кутиб олинди. Воқеалар ривожи Қўқонда тузилган Мухтор Ҳукуматнинг 1918 йилнинг февраль ойида қонга ботирилиши билан хотима топди [6;Б.9.].

Туркистон Мухторияти ҳукуматининг тор-мор этилиши ва шундан кейин маҳаллий аҳолига қарши жазо компаниясининг авж олиши, водийда истиқлолчилик ҳаракатининг келиб чиқишига, Ватан ва миллатнинг, аввало, Фарғонанинг асл фарзандларини эрк ва озодлик учун қўлларига қурол олишга мажбур этди.

Туркистон Мухториятини ташкил этиш учун муқаддас кураш жараёнида Фарғона жадидларининг ҳам ўз ўринлари бор. Улар ўз фаолиятлари давомида доимо миллий манфаатлар, халқ бахту саодати йўлида фаолият олиб бордилар.

 

МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  1. Агзамходжаев С.С. Туркистон Мухторияти: Борьба за свободу и независимость (1917-1918гг.): Автореф. дис. д-ра. Ист. Наук. -Ташкент,
  2. Аъзамхўжаев С. Туркистон Мухторияти — жадидлар миллий- демократик давлатчилик ғояларининг амалдаги ифодаси. Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш (Даврий тўплам №1). -Тошкент: Университет, 1999. -Б.158-159.
  3. Знамя свободы // 1917 йил 21 июн.
  4. Мирмулла Шермуҳаммадий. Иттифоқ замони // Нажот. 1917 йил 31 март.
  5. Нажот// 1917 йил 9 апрель.
  6. Норқулов Н. Мухториятнинг тугатилиши // Фан ва Турмуш. 1990. -№8.
  7. Свободный Туркестан // 1918 йил 31 январь.
  8. Свободный Туркестан. -1918. 15 фев.
  9. Туркестанские ведомости. -1917. -22 июн.
  10. Туркистонда халқ жумҳурияти // Фан ва Турмуш. -1990. -№7.-Б. 8.
  1. Турон. -1917. -6 сент.
  2. Ўзбекистон Миллий Архиви, 1760-фонд, 1- рўйхат, 24-иш,
  3. Ўзбекистон Миллий Архиви, 19-И фонд, 1- рўйхат, 10059-иш.