Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

ТУРКИСТОНДА МИЛЛИЙ МАСАЛА МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ

ТУРКИСТОНДА МИЛЛИЙ МАСАЛА МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Абдусалим КАМИЛОВ, Тарих фанлари номзоди, Фарғона политехника институти «Ижтимоий фанлар ва спорт» кафедраси мудири.

Аннотация. Мақолада Туркистон АССР Миллатлар ишлари бўйича Халқ комиссарлигининг Туркистонда миллатлар масаласини ўрганишдаги роли хусусида фикр билдирилган.

Калит сўзлар: Тараққиёт стратегияси, Совет ҳукумати, Миллатлар ишлар бўйича Халқ комиссарлиги, парламент, Конституция.

Абстраcт. Тҳе роле оф тҳе Пеоплеъс Cоммиссариат фор Натионал Аффаирс оф тҳе Туркестан МССР ин тҳе студй оф натионал иссуэс ин тҳе территорй оф Туркестан афтер тҳе индепенденcэ оф Туркестан.

Кей wордс: Девелопмент стратегй, Совиет поwэр, Пеоплеъс Cоммиссариат фор Натионс Аффаирс, Парлиамент, Cонститутион.

Тарих шундан далолат берадики, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт ривожида миллатлараро муносабатлар катта ахамиятга эга. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви тарихни холис, илмий ўрганиш учун имкон яратди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январда имзоланган «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси»нинг 74-мақсадида: «Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини изчил амалга оширлишини таъминлаш» [1] вазифаси белгиланган. Шу боис 1917 йил февраль воқеаларидан кейин Туркистондаги миллий масала муаммоларини тадқиқ этиш мухимдир.

ХХ асрнинг бошларида ўлкада сиёсий партияларнинг тузилиши, турли жамиятлар ва миллий ташкилотларнинг ташкил топиши маҳаллий аҳолининг миллий ўзлигини ошириши учун имкон яратди. Лекин, февраль воқеаларидан кейин Туркистон Вақтли ҳукумати маҳаллий аҳоли учун кўплаб ваъдалар берган бўлсада, амалда уларнинг ижроси таъминланмади.

Октябрь воқеаларидан кейин Шўро ҳукумати миллий масалани ўта мураккаб деб ҳисоблади. Шунинг учун 1917 йил 27 октябрда РСФСР Миллатлар ишлари халқ Комиссариатини ташкил этилди. Лекин, бу орган Ўрта Осиёдаги миллий масала муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга етарли даражада эътибор қаратмади. Ваҳоланки, 1917 йил 8 ноябрда «Россия халқлари хуқуқлари Деклерацияси» қабул қилинган бўлиб, унда миллий сиёсатнинг асосий тамойиллари эълон қилинган эди. Бу хужжат ҳам қоғозда қолди. Масалан, 1917 йил 15–22 апрель кунлари бўлиб ўтган Ишчи ва солдат депутатлари Советлари ИИ Ўлка съездида сайланган президиум таркибида маҳаллий аҳолидан бирон-бир вакил йўқ эди.

1917 йил ноябрь ойининг охирларида Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган фавқулодда мусулмонлар съездида Туркистон Мухторияти эълон қилинди ва Қўқон Мухториятининг Фавқулодда ҳукумати ва Совети ташкил этилди. Ҳукумат таркибига 54 нафар аъзо сайланган бўлса, уларнинг 36 нафари маҳаллий миллат вакиллари эди. Лекин, тарихчи Х.Турсунов «Қўқон мухторияти» таркибига кўра «ҳукумат таркибига ва ўзининг мақсадига кўра» [2;124] халққа қарши эканлигини таъкидлайди. Бу эса, тарихга ҳақиқий баҳо берилмаганлиги эди.

Туркистон Советларининг 1918 йил апрель ойидаги В Ўлка съездида ташкил этилган Туркистон МССР ҳукумати таркибида

Миллатлар ишлари халқ Комиссарлиги тузилди. Унинг мақсади маҳаллий аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш эди.

Комиссарлик таркибида статистик, ташкилий-тарғибот ва маданий-оқартув бўлимлари ташкил этилди [3;86-87].

Комиссарликнинг асосий вазифаси ўлкадаги турли миллатлар ҳаёт тарзини ўрганиш ва ҳал этишдаги мураккаблик уларнинг турли даражадаги ижтимоий турмуш тарзи эди. Шунингдек, Комиссарлик таркибида маҳаллий миллат вакиллари етишмас эди.

Туркистон Компартиясининг И съезди қабул қилган резолюцияда янги ҳаёт қуришга кенг қамровли мусулмонлар вакилларини жалб қилиш учун бутун республика ҳудудида маҳаллий аҳолиси тилини билиш талаб қилинган [4]. Лекин, Комиссарлик фақатгина 1922 йил 1 июлдан иш юритишни Туркистон ўлкасида яшовчи маҳаллий миллат вакиллари тилида юритишга ўтиши белгиланган [5].

Комиссарлик фаолиятини самарали олиб бориш учун Туркистон МИКнинг 1918 йил 15 майдаги қарори ва Миллатлар ишлари халқ Комиссари С.Ашурходжаевнинг 1918 йил 18 июндаги 13/300 сонли буйруғи билан вилоятлар ва уездларда депутатлар Советида комиссарликлар ташкил этиш белгиланди. Бу эса миллатлараро муносабатларни ривожи учун муҳим қадам бўлган. Туркистон ўлкаси маҳаллий миллат вакиллари ўртасида матбуотнинг ўрни катта эди. Шу мақсадда Туркистон Компартиясининг 1918 йил 20 июндаги И съезди қарори билан Туркистон Компартияси ва Туркистон МССР Миллатлар ишлари халқ Комиссарлигининг органи сифатида маҳаллий миллат вакиллари тилида «Иштрокиюн» газетаси нашр этила бошланди. Газета даставвал ҳафтада ўзбек тилида уч марта (маълум қисми қозоқ тилида) чиққан бўлса, 1919 йил 1 мартдан ҳар куни 3 минг нусхада чоп этилган [6; 291-292].

1918 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган Туркистон Ўлкаси Советларининг Фавқулодда ВИ съездида қабул қилинган Конституцияда барча миллатлар меҳнаткашларининг давлат бошқарувида тенг хуқуқлилигини эътироф этди. Лекин, Конституцияда, биринчидан, миллатларнинг давлат билан муносабатлари ҳақида гапирилмаган бўлса, иккинчидан, Конституция фақат рус тилида чоп этилиб, умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди. Комиссарлик 1918 йил 30 декабрдаги Туркистон МИКга йўллаган хатида Конституция рисоласини мусулмон (яъни ўзбек) тилида чоп этишни ўз зиммасига олди [7].

1920 йил 17 январь куни бўлиб ўтган Туркистон Ўлка комитети, Ўлка мусулмонлар бюроси, Хорижий коммунистлар комитети қўшма мажлисида сўзга чиққан Т.Рисқулов: «Туркистон Конституцияси Россияникидан кўчирилган ва уни бир қанча ўзгартириш керак», — дейди [8].

Лекин, шундай бўлсада, комиссарлик фаолиятида бир қатор камчиликлар ҳам бўлган. Масалан, 1918 йилда қабул қилинган давлат тили ҳақидаги масала, фақатгина, 1919 йил 16 апрелдаги Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқиб қарор қабул қилинган. Комиссарликдаги бундай хатоликлар айрим шовинистик элементлар учун қўл келганки, улар комиссарликни тарқатиш масаласини илгари сурганлар. 1919 йил сентябрда бўлиб ўтган Туркистон Советларининг ВИИИ съезди бу масалани кўриб чиқди ва «... Бу комисариатни тарқатиб юбориш масаласи юзага келмоқда» – деб таъкидлайди [9]. 1919 йилнинг 2 октябрида съезд қабул қилган қарорда: «Миллатлар ишлари халқ комиссариати тарқатилсин» гўёки «керак эмас ва фойдасиз ташкилот» – дейилади [10].

Демак, Туркистон ўлкасида яшовчи кўп миллатли аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш учун ташкил этилган орган етарли даражада фаолият кўрсата олмади ва тарқатилди.

Туркистонда фуқаролар урушидан кейин ўлкадаги миллатлараро муносабатларда улкан вазифалар бор эди. Шу мақсаддаТуркистон КП МК ижроия бюроси 1921 йил 17 сентябрда қабул қилган қарори билан «ТуркМИК таркибида умумий асосларда миллатлар ишлари комиссарлиги ташкил этиш зарур», — деб топди [11]. Демак, бу даврда комиссарликнинг асосий вазифаси миллатлараро тенгсизликни тугатиш эди. Лекин, бу вазифалар амалда бажарилмай қоғозда қолди. Шундай бўлсада, комиссарлик бу даврда талайгина ишларни қилишга ҳаракат қилган. Масалан, комисарликнинг 1922 йил 11 февралдаги Ҳайъат йиғилиши қарори билан аҳолининг кўп қисми ўқийдиган таълим муассасаларида кўпчилик тили билан ўқитиш йўлга қўйилган [12]. Бу даврда К.Атабаев, А.Икрамов, С.Қосимходжаев каби миллий кадрлар етишиб чиқди.

Шундай бўлсада, Ўрта Осиёда миллий-давлат чегаралишига тайёргарлик бошланиши муносабати билан Туркистон Миллатлар ишлари халқ Комиссарлиги фаолиятига зарурат қолмади. Туркистон МИК Президиумининг 1922 йил 4 июлдаги 102-сон қарори билан комиссарлик тарқатилган деб эълон қилинди [13].

Хулоса қлинадиган бўлса, ХХ асрнинг 20 йилларида Туркситон ўлкасидаги миллатлар ҳаётида синовли давр бўлди. Чунки, маҳаллий аҳоли турмуш тарзида ўзгаришлар рўй берган эди. Бу даврда ташкил топган комиссарлик Марказнинг ёрдам бермаганлиги боис анча қийинчиликларга дуч келган. Комиссарлик таркибида фаолият олиб борган кадрлар руҳида партиявий- маъмурий ҳислар бор эди. Демак, ўлкадаги кўп миллатли аҳоли турмуш тарзи муаммоларини ҳал этиш учун ташкил топган комиссарлик қисқа муддат фаолият кўрсатди, холос.

МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  1. https://lex.uz
  2. Турсунов Х. Национальная политика Коммунистической партии в Туркестане. – Т., «Узбекистан», 1971, С.124.
  3. ЎзР МА 36 ф., 1-р., 4-я.с. 86-87 б.
  4. «Наша газета», №130, от 29 июня 1918 г.
  5. «Жизнь национальностей», №15/150/ от 17 июля 1918 г.
  6. Победа Октябрской революции в Узбекистане. Сборник документов. -Т.2. – Ташкент: АН УзССР, 1963. С.291-292.
  7. ЎзР МА 129 ф., 11-р., 3-3орқ б.
  8. ЎзССР КП МК собиқ архиви, 60 ф., 1-р., 405 я.с. 48 орқ.б.
  9. Известия ТуркЦИКа №218 от 7 октября 1919 г.
  10. ЎзР МА 36 ф., 1-р., 4-я.с.15, 83-95 б..