Туркистон Мухторияти тарихига оид электрон платформа

ХХ АСР БОШИДА ЎЗБEК МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ ТАШКИЛ ЭТИШДАГИ ЎРНИ

ХХ АСР БОШИДА ЎЗБEК МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ ТАШКИЛ ЭТИШДАГИ ЎРНИ

Баротжон ИБРАХИМОВ, Наманган давлат педагогика институти, катта ўқитувчи.

Аннотация. Ушбу мақолада ўзбек маърифатпарварларининг Туркистон Мухторияти ташкил этишдаги ўрни тадқиқ этилган.

Калит сўзлар: Маърифатпарварлик, жадидлар, зиёли, инқилоб, ғоя, мустамлака, Туркистон, тарихчи, тараққийпарвар, мухторият.

Абстраcт. Тҳис артиcле провидес информатион абоут тҳе роле оф тҳе Узбек интеллигенциа ин тҳе форматион оф тҳе Туркестан аутономй.

Кей wордс: Энлигҳтенмент, cонтемпорариес, интеллигенциа, револутион, идеа, cолонй, Туркестан, ҳисториан, прогрессиве, аутономй.

Туркистон 1917 йилда муҳим сиёсий ўзгаришлар арафасида турарди. Минтақа халқлари Россиятнинг 50 йиллик мустамлакачилик зулмига қарши тинимсиз равишда миллий-озодлик курашини олиб бордилар. Дастлаб маърифатпарварлик ҳаракати сифатида вужудга келган жадидчилик Туркистон тақдири ҳал қилаётган бу паллада ўзбек халининг ғоявий жиҳатдан бирлаштирувчи куч сифатида майдонга чиқди.

Жадидлар Россиядаги сиёсий жараёнларни диққат билан кузатиб бордилар, вужудга келаётган рус сиёсий партиялари дастурларини ўргандилар. Лекин миллий минталитетнинг ўзига хос хусусияти бўлган ўзбек халқининг тинчликсеварликка, босиқликка мойиллигидан келиб чиқиб, улар тинчлик йўли билан, жамоатчиликнинг мурожаатлари, Давлат Думасидаги оммавий баҳслар ва бошқа легал воситалар билан подшо ҳокимиятидан ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида ён беришга эришишга интилдилар. Аммо чоризм маъмурияти Давлат Думасида туркистонлик вакиллар бўлишини ман этган.

Бу, бир томондан, ўлка халқининг ҳуқуқлари ва қадр-қимматини поймол қилиш бўлса, иккинчи томондан, уларнинг сиёсий онгини ўсиши Россия империяси давлатчилигига хавф туғдирар эди. Ўша пайтда жадидлар, Маҳмудхўа Беҳбудийнинг 1906 йил 11-октабрда «Хуршид» рўзномасида чоп этилган мақоласида ўз аксини топган хулосага, яъни бирлашиб ягона мусулмон партияси тузиш ва Бутунроссия мусулмонлари иттифоқи таркибига кириш зарурлиги ҳақидаги фикрга келдилар [1; 39].

Шу билан улар Россиядаги барча туркий халқлар орасидаги прогрессив кучларга таянишга интилдилар. Тарихчи олима Д.Алимованинг айтишича, Беҳбудий ушбу мақоласида социал-демократлар партиясига нисбаттан ўзининг салбий муносабатини билдиради. У бу партиянинг дастурини мусулмонлар ҳаёти нормаларига мувофиқ келмайдиган хаёлийдир, деб ҳисоблаган [1; 39].

Ўзбек маърифатпарварларига сиёсий ҳаётни ислоҳ қилши учун Туркия ва 1905–1911 йиллардаги Эрон инқилоблари сезиларли таъсир кўрсатди. Бу мамлакатлардаги миллий зиёлилар вакиллари монарх ҳокимиятининг конституцион доирада чекланишига, миллий буржуазиянинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш учун шарт-шароитларни қўлга киритишга эришишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Бироқ уларнинг тажрибалари Туркистон жадидлари томонидан механик тарзда кўчириб олинмади. Улар Шарқ ва Европа мамлакатларининг мустамлакачилликка қарши кураш ҳамда демократик ҳаракат амалиётидан ўлка шароитларига муфовиқ келувчиларини танлаб олдилар, шароитга тўғри келмайдиганларидан воз кечдилар ёки бир оз ўзгартириб қабул қилдилар.

Февраль инқилобининг рус империясини ларзага келтириб, Россияда уч юз йил хукмронлик қилган Романовлар сулоласини тарих саҳнасидан қувиб чиқариши лоқайдлик ва умидсизлик ҳолатида яшаётган Беҳбудийни уйғотиб юборди. У яна Самарқанднинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок эта бошлади ва Самарқанд мусулмонлар ижроия қўмитасининг иккинчи раиси этиб тайинланди. У шу лавозим тақозоси билан ҳатто Бухорога бориб, тараққийпарвар кучларга муайян ҳуқуқлар берган амирни табриклаб келди [2; 36].

Аммо давр ўзгариб, ижтимоий ҳаёт сахнасида янги-янги кучлар пайдо бўла бошлади. Шундай кучлардан бири Мухторият дастури лойиҳасини ишлаб чиқиб, уни 1917 йил августида «Кенгаш» газетасида эълон қилди. Бу лойиҳа Туркистондаги таниқли сиёсий арбоблар, ҳуқуқшунослар ва уламолар иштирокида тузилган бўлиб, улар орасида Беҳбудий ҳам бор эди. Аммо Туркистон ўлкасини демократик янгилаш ғояси мутаассиб ва қолоқ фикрли кишиларнинг қаттиқ қаршилигига учради. Мусулмон жамияти мазкур кураш натижасида икки гуруҳга ажралиб кетди. Бу, большевикларнинг яқинлашиб келаётган инқилоблари олдида фожиавий ҳолатни вужудга келтирди. Кўп ўтмай, большевиклар Тошкентда ҳокимиятни қўлга олишга муваффақ бўлдилар [1; 38].

Миллатнинг тараққийпарвар кучлари 1917 йилнинг 26-октабрида Қўқонда тўпланиб, Ўлка мусулмонларининг ИВ фавқулодда қурултойини ўтказдилар. Бир неча кун давом этган қурултой Туркистон Мухторият ҳукуматининг тузилганини эълон қилди. Қурултойда ҳукумат аъзоларидан ташқари, Халқ мажлиси аъзолари ҳам сайланди. Мазкур аъзолар орасида Беҳбудий ҳам бор эди. Туркистон Мухторият ҳукуматининг ўрнатилиши Беҳбудийнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиб юборди. “27 ноябрда Хўқандда, — деб ёзди у «Туркистон Мухторияти» сарлавхали мақоласида, — Туркистон Мухторияти умумий мусулмон съездиға эълон қилинди. Муборак ва хабарли бўлсун! Камина ҳам мажлисда бўлиши учун ифтихор этаман.

Яшасун Туркистон Мухторияти!” [3; 23]. Чор мустамлакачиларининг ворислари бўлмиш большевиклар Туркистон Мухторият ҳукуматининг ўрнатилганидан мутлақо манфаатдор эмасдилар. Буни яхши билган Беҳбудий «Бизга ислоҳ керак», «Хақ олинур, берилмас!», «Қозоқ қардошларимга очиқ хат», «Ёшларга мурожаат» сингари публицистик мақолалар ёзиб, тараққийпарвар миллий кучларни бирлашишга ва Туркистон Мухторият хукуматини ҳимоя қилишга даъват қилди. Лекин кучлар тенг эмас эди. 1918 йилнинг 19 февраль куни Туркистон ўлка ҳарбий комиссари С.Перфилев бошчилигидаги яхши қуролланган қўшин Қўқонни 12 замбаракдан ўққа тутиб, Мухториятни ҳам, Қўқони латифни ҳам қонга ботирди. 1918 йилда Беҳбудий «Иттифоқ» жамиятининг саъй-ҳаракати билан мусулмон маориф шўбасига мудир этиб тайинланади Беҳбудий истеъфога чиқишга мажбур бўлади [3; 26].

Беҳбудийнинг ўз одатига хилоф равишда муаллимлар билан учрашувга бормаслигининг сабаби Тошкент сафарининг бирор натижа билан тугамаганида эди. У Тошкентда хам, худди Самарқанддагидек, хамма нарсага ўзга юртлардан келган кимсаларнинг раҳбарлик қилиб, маҳаллий кадрларни сариқ чақага олмаётганини кўрди. Унинг Қалбида февраль инқилоби ва Туркистон Мухторияти туфайли уйғонган умид ниҳоллари хали яшил барглар ёзиб улгурмасдан хазон бўлган эди. Бу ҳол айни пайтда унинг соғлигига салбий таъсир кўрсатган эди.

Бу ўзига хос «лирик чекиниш»дан сўнг яна Хожи Муиннинг хотирасини ўқишда давом этсак: «Шундан сўнгра хеч бир кишиға онглатмасдан маслакдош ва фикрдошлари мулла Мардонқул Шоҳмуҳаммад ўғли, Муҳаммадкул Ўринбой ўғли билан 25 март ойинда 1919 йил асрорангиз бир суратда Самарқанддан ғойиб бўлди. Орадан бир хафта ўтгандан кейин буларнинг Қарши йўли билан сафарға чиққанлари, қарши шахрида Бухоро хукумати тарафиндан ушланиб хибсга олинғонлари, ҳатто шахид бўлғонликлари шойиъ бўлди. Шундан сўнгра мухталиф (хилма-хил) хабарлар кўп эшитилди. Шунинг ила баробар Самарқанд ахолиси буларнинг шахид ўлғонликларини занни (тахмин) ила инониб маросими таъзия ва қадрдонини ёд этмоқчи булди» [4; 23].

Февраль инқилобининг рўй бериши ва чор ҳокимиятининг ағдарилиши билан у ўзининг пировард сиёсий мақсади — мустақил давлатни барпо этиш ғоясини амалга оширишга киришди. Лекин, бу ҳаракат кучли ва бирлашган партия ё ташкилотга эга бўлмаганлиги ҳамда халқ оммасини ҳали уйғонта олмаганлиги сабабли, унинг мустақил ўзбек давлатини барпо этиш режасини рўёбга чиқмади. Ҳали оёққа туриб улгурмаган ёш Туркистон Мухторияти ҳукуматини шўролар давлати гўдаклик пайтидаёқ мажақлаб ташлади [5; 32].

 

МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  1. Алимова Д. Жадидчилик ҳаракатининг ижтимоий-сиёсий моҳияти ва жадидлар тафаккури. / Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш. (Туркистон ва Бухоро жадидчилиги тарихига янги чизгилар) Даврий тўплам № 1. -Т: Университет, 1999.
  2. Алимова Историческая мировоззрение джадидов и их проекция будущего Туркистана. -Т. 1996. -С. 36.

 

  1. Каримов Н. Маҳмудхўжа Беҳбудий. -Т: Ўзбекистон,
  2. Ҳожи Муин / Танланган -Т: Маънавият, 2002. -Б. 23.
  3. Каримов Н. ХХ аср бошларидаги тарихий вазият ва жадидчилик ҳаракатининг вужудга келиши. Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун (Туркистон ва Бухоро жадидчилиги тарихига янги чизгилар) Даврий тўплам № 1. -Т: Университет, 1999. – Б. 32.